декабр 08, 2019 15:01 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти депутатлиги учун 16 мингдан ортиқ номзодлар рўйхатга олинди

Эрон сайлов штаби раиси 16 минг нафарини Эрон парламенти депутати мақомига эришиш учун ўз номзодлигини қўйганини маълум этди.

Бугун Эрон сайлов штаби раиси Жамол Урф  матбуот конференция жараёнида,  Эрон парламенти 1чи сайловларининг  номзодларни рўйхатдан ўтказилиши жараёни борасида маълумот берар экан, парламент депутатликка номзод бўлган 15 минг 618 нафар рўйхатга олингани тасдиқланган ва рўйхатга олинган барча шахсларни инобатга олиб бу рақам 16 минг 145 нафарга ошиши аниқдир деб қўшимча қилди.

Урф ўз сўзларида  рўйхатга олинганлардан 88 фойизини эркакар ва 12 фойизини аёллар ташкил қилишини таъкидлаб,  Эрон парламенти депутати бўлиш учун номзодлигини қўйган шахсларнинг 3 минг 209 нафари 36-40 ёшда ва 2 минг 837 нафари 42-45 ёшдадир деб изоҳлади.

Эрон сайловлар штаби раиси  шунингдек  номзодлар ҳақиқийлигини текшириш масаласига тўхталиб,  бугундан бошлаб,  Эрон парламенти депутатликка номзодлари ваколатини текшириш жараёни бошланади деб қайд этди.

Эслатиб ўтамиз  2020 -чи йлнинг 21 февралида Эрон парламентининг 290 депутатини сайлаш учун бутун мамлакатдаги 208- та сайлов ҳавзаларида   11- чи парламент сайловлари ўтказилади.

Ёрлиқ

Шарҳ