декабр 08, 2019 17:23 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (7)

Эроннинг пойтахти Теҳрон шаҳри дунёнинг улкан шаҳарларидан биридир. 8 миллионлик аҳоли яшайдиган бу шаҳар жаҳонда аҳолининг сони жиҳатиджан 24-шаҳар ҳисобланади.

Ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюрадиган бу улкан шаҳар табобат туризми бӯйича ҳам Эронда биринчи ӯринда туради. Мамлакатнинг пойтахти бӯлган бу шаҳарда маълумки, энг яхши мутахассисларни ӯзида жамлаган жуда кӯп замонавий касалхоналар мавжуд. Шу сабабли хориждан ташриф буюрадиган табобат туризми мизожларининг танлаш имкониятлари  бу ерда  кенг қамровлидир.

Табобат учун келадиган хорижликларнинг аксарияти табобат туризмига махсуслаштирилган ширкатлар орқали Теҳронга келишади. Mentor  деб аталувчи бу ширкатлар малака ва тажрибалари асосида беморларга  энг малакали врач ва шифохонани танлашда кӯмаклашадилар. Бундай ширкатлар бемор учун виза расмийлаштиришдан бошлаб, малакали мутахассисни топиш, ётоқжой, даволаниш шароитлари ва таржимон билан таъминлаш хизматларини зиммага олишади.

Энди азизлар, сизни Теҳрон шаҳридаги хусусий касалхоналардан бири Жам шифохонаси билан таништирамиз.

Жам шифохонаси ӯтган асрнинг 70-йиллари таъсис этилди.

Шуҳрати бутун Эрон ва қӯшни мамлакатларга тарқалган бу касалхонада  юқори малакали жарроҳлик, клиник, параклиник бӯлимлари мавжуд. Касалхона 150 та ётоқ жойи 27 та реаниматсия ётоқ жойи, шунингдек, энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган  олтита  жарроҳлик хонасига эга.  Жам касалхонасида  24 соат давомида юракнинг очиқ жарроҳлиги, лапараскопия, бош мия ва асаб жарроҳлиги, ортопедик ва ортроскопик, гинекологик ҳамда умумий жарроҳлик  амалиётлари ӯтказилади.

Жам касалхонасида даволанган хорижлик мижозлар саломатликларини тиклаганидан кейин ҳам бир неча ой мутахасисларнинг назоратида бӯлишади. Малакали шифокорлар   тӯлиқ тузалиб кетгунча улар билан телефон орқали алоқада бӯлиб,  керакли маслаҳат  ва тавсиялар беришади.

2018 йили бу машҳур шифохонада хорижлик мижозлардан 700 нафарга клиник ва 800 нафарга амбулатория хизмати кӯрсатилди.

Image Caption

Табобат туризми ихлосмандларининг диққатини Эрон касалхоналарига жалб этган сабаблардан бири бу мамлакатда табобан нархларининг арзонлигидир. Масалан,  юрак аритмиясини тӯлиқ даволаш Эронда 2000 доллар атрофидадир. Ваҳоланки,  Америкада айни шу табобат учун  25-30 минг доллар пул олишади.

Жам касалхонаси ӯзининг веб сайтида табобат турлари ва нархини араб, инглиз ва озар тилларида шаффоф эълон қилган.

Эътиборингизга Жам касалхонасида табобат туризми масъули хонум Обидийнинг фикрларини ҳавола этамиз.

“Жам шифохонаси юқори малакали касалхона ҳисобланади. Касалхонамизда юрак, юракнинг ички узвлари, саратон турлари, умумий ортопедик, урологик, гинекологик, жигар, гӯзаллик, безлар, шунингдек стоматологик жарроҳликлар ӯтказилади. Касалхонамиз энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган. Хорижлик мижозлар кӯпроқ юрак, саратон, урологик жарроҳликларни ӯтказиш ҳамда химиотерапия учун касалхонамизга мурожаат қилишади”.

Image Caption

Азизлар, Теҳрон шаҳридаги Жам касалхонаси билан бевосита http://jamhospital.ir  сайти орқали, ёхуд +98 21 8414037 , +98 21 84140557   телефонлари воситасида боғланиб, табобат турлари, малакали врачлар ва табобат нархлари ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

 

Ёрлиқ

Шарҳ