декабр 09, 2019 16:23 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: Эрон ҳар қандай тажовузга қатъийлик билан жавоб қайтаради

Эрон ТИВ-и наттоғи Эрон ислом жумҳуриятига қарши сионистик режимнинг ҳарбий таҳдидлари ва иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Эрон ҳар қандай ахмоқона тажовуз ва ҳатти -ҳаракатга қаттиқ жавоб қайтариб душманни пушаймон этади деб айтди.

Сионистик режим масъуллари жумладан бу режим ТИВ раиси ва уруш вазири ўтган кунларда  кулгули  хом хаёлларини баён этар экан, Эронга билвосита  ҳужум билан таҳдид қилишди.

Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий бугунги сўзларида Эрон давлати  фидокорлик ва халқ муқовиматига асосланган қудратига таяниши билан ўз миллий хавфсизлиги ва ўзлигини ҳимоя қилади деб эълон этди.

Мўсавий  шунингдек, Қуддусни ишғол этан режим таҳдидларини бу режимни кучсизлиги ҳамда сионист масъулларининг ички муаммолари ва бўҳронларини хаспўшлашга уринаётганининг нишонаси эканлигига ишора қилиб,  сионистик режимнинг 70 йиллик тарихи таҳдид, тажовуз ва ишғолгарликдан иборатдир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ