декабр 10, 2019 13:02 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Гургон шаҳридан Тошкент ва Актау шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилади

Эрон шимолидаги Гулистон провинцияси ҳокими Гургон шаҳридан Қозоғистоннинг Актау шаҳри ва Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига парвозларни йўлга қўйилиши ҳақида хабар берди.

Ҳодий Ҳақшинос Гургон шаҳрида сўзлаган нутқида,  турли мамлакатлар хусусан Ўра Осиё республикалари билан  савдо иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бу вилоятнинг биринчи галдаги мақсадларидан эканлигини қўшимча қилди.

У ўз сўзларида тожирлар учун тижорат заминасини яратиш ва уларнинг муаммолари хусусан валюта хусусидаги муаммоларини бартараф этишни таъкидлади.

Гулистон провинцияси ҳокими  Туркманистон ва Қозоғистон каби республикалар билан темир йўлни йўлга қўйилганига тўхталиб,  Инчибрун эркин иқтисодий минтақасига таяниб,  қўшни мамлакатлар блиан ўзаро савдо- иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришни назарга тутганмиз ва ушбу мақсадга эришиш учун  лозим инфратузилмалар яратилиши лозим деб изоҳлади.

Ҳодий Ҳақшинос шунингдек,  Гургон-Актау ўртасида аваиақановларни йўлга қўйиш масаласини якунланмоқда ва ундан кейин Гургон -Тошкент ўртасида парвозларни йўлга қўямиз деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз 4 йил тўхтатилганидан кейин кеча Теҳрон-Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди ва Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси  4 йилдан кейин илк  бор Теҳрон- Тошкент парвозини амалга оширди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ