декабр 10, 2019 17:26 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Покистон денгиз кучлари қўмондонлари ўзаро  ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар

Эрон ва Покистон денгиз кучлари қўмондонлари ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлашди.

Покистонга сафар қилган Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳусейн Хонзодий  бу мамлакат денгиз кучлари қўмондони Зафар Маҳмуд Аббосий билан учрашганида  кўп хорижий давлатларни  минтақа потенсиалини фаолроқ бўлишини олдини олишга уринаётганини таъкидлаб,  душманлар  ҳам фитналарга қарши кураш олиб бораётган минтақа мамлакатлари ўртасида низо ва фитна солишга ҳаракат қилишмоқда, бинобарин қўшни мамлакатлар бундай фитналардан доимо эҳтиёт ва ҳушёр бўлиши лозим деб қўшимча қилди.

Адмирал Хонзодий шунингдек, Ҳинд океани доирасидаги мамлакатлар йиғилиши- ОЙВЕНЗ йиғилиши раислигини Эронга ўтганини баён қилар экан,  Эрон Поктисонни денгиз  хавфсизиги ўқув машғулотларда қатнашишига умид қилган деб изоҳлади.

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони,  денгиз мавзусини Покистон ва Эрон учун  муҳим эканлигинини таъкидлаб, Эрон эндиликдан бошлаб, Покистон портларига кема жўташига тайёрдир деб анилқлик киритди.

Покистон денгиз кучлари қўмондони ҳам  бу учрашувда Эрон ва Покистон ўртасидаги яқин муносабатлар ва кўп муштарак жиҳатларига тўхталиб, ҳар икки мамлакат  денгиз йўналишидаги қўшма жиҳатга эга бўлиб, минтақа мусулмонлари даромади даражасини оширишда ҳисса қўшишлари мумкин деб эълон этди.

Аббосий ўз сўзларида  денгиз йўли иқтичодий соҳаларда фойдаланиш учун муҳим фурсатдир ва Эрон Шарқ ва Ғарб минтақалари учун кўприк сифатида хизмат қилиши ҳам мумкин деб  қайд этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ