декабр 12, 2019 12:59 Asia/Tashkent
  • Токиода Ҳасан Руҳоний ва Абэ Синдзе ўртасидаги учрашувнинг санаси маълум бўлди

Япониядаги газеталаридан бири Токиода Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Япония Бош вазири Абэ Синдзе учрашуви санасини маълум этилгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  бугун Японияда босиладиган Жапан таймс газетаси Токио давлатига яқин манбаларга таяниб,   20 декабрь куни Токиода Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Япония Бош вазири Абэ Синдзе учрашувини бўлиб ўтади деб эълон этди.

Декабрь ойининг аввалларида  Эрон ТИВ раҳбари муовини ва Токиога Эрон юборган махсус вакили Аббос Ироқчи  Япония Бош вазири биан учрашганида  яқин кунларда Эрон президентини Токиога сафар қилиши ҳақида хабар берганди.

Япония Бош вазири ўтган июнь ойининг 12 чи куни  Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликларни камайтириш мақсадида Теҳронга келганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ