декабр 14, 2019 16:38 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: АҚШнинг Эронга қарши санкциялари  инсониятга зид жиноятларнинг яққол намунасидир

Эрон ТИВ наттоғи АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини инсониятга зид жиноят ҳамда иқтисодий терроризмнинг намунасм эканлигини таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи  Эрон шимоли ғарбидаги Табриз шаҳрида ўтказган матбуот конференцияда    Эронга қарши дори ва озиқ- овқат соҳасига санкция жорий этилмаганни иддао қилган АҚШ давлат масъуллари изҳоротини рад этар экан, Эрондаги бирор компания  дори ва озиқ овқат маҳсулотларни  импорт қилишга бошласа амалий равишда  банк орқали пул ўтказиш муаммосига дучор бўлади деб қўшимча қилди.

Мўсавий ўз сўзларида  Эронга қарши АҚШ томонидан қўлланилган санкциялар  Халқаро миқёсидаги инсон ҳуқуқлари бўйича барча  қонунларни паймол этмоқда деб изоҳлади.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек,  яқин келажакда Эрон президенти Ҳасан Руҳонийни Японияга уюштирадиган сафарига тўхталиб,  Япония яхши ният билан  кескинликларни камайтирилиши учун айрим таклифлар қилмоқда ва Эрон президентининг Токиога қиладиган  сафари жараёнида  икки давлат талаб даражасидаги натижаларига эришишга умидлар кўп деб баён этди.

Сайид Аббос Мўсавий  Эрон  барча  давлатлар жумладан қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни кенгайтириш пайида бўлганини таъкидлаб,  айрим қўшни давлатлар ички муаммолари туфайли  Эрон билан яхши алоқаларга эга эмаслар аммо баъзи давлатлар Эрон ислом жумҳурияти ташқи сиёсатида муҳим ва махсус ўринга эгалар деб эълон этди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи,  Англияда ўтказилган сўнгги сайлавларнинг натижаларига ишора қилиб,  Англиянинг янги давлатини  Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Россия ва Хитой билан биргаликда  Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига риоя қилиши ва бу келишувга қайтиш учун амалий қадамлар қўйишига умид қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ