декабр 14, 2019 17:49 Asia/Tashkent
  • Эрон зурриётсизликни даволаш соҳасида илғор ва муҳим мамлакатлардан биридир

Эроннинг Ибн Сино номидаги зурриётсизликни даволаш марказининг директори табобат туризми хусусан зурриёсизликни даволаш учун кўп сайёҳларни Эрон ислом жумҳуриятига келишини маълум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра,  Теҳрондаги Ибн Сино номидаги  зурриётсизликни даволаш учун ихтисослашган марказнинг директори Али Содиқийтабор сўнгги йилларда Эронни тиббиёт соҳасида етук шифокорларни тарбиялашда илғорлик қилаётганини таъкидлаб,  зурриётсизликни даволаш хизматининг кам харажатлари, етук  ва маҳоратли эронлик шифоркорларнинг фаолияти туфайли минтақанинг  турли мамлакатлари хусусан Форс Кўрфази  зоннасидаги мамлакатлар фуқаролари Эронга келадилар деб айтди.

Али Содиқийтабор  Эронда зуррийётсизликни даволаш харажатларини бошқа мамлакатларга қараганда анча камроқ эканлигини таъкидлаб,  бу масалани Эронга табобат  учун келадиган туристлар сонини ошишига сабаб бўлаётганини қўшимча қилди.

У шунингдек  Эронда зуррийётсизликни даволашнинг фақат бир цикли-босқичи 500-700 долларни ташкил этади, аммо Ироқ ва Кибр каби мамлакатларда 5-6 минг доллар ва Европада 8-9 минг евро ва АҚШда эса бу рақам 12-15 минг долларни ташкил этади деб аниқлик киритди.

Ибн Сино номидаги зуррийётсизликни даволаш маркази директори ўз сўзларида  Эрон давлатини  дунёда зурриётсизликни даволаш соҳасидаги муҳим роли ва ўрнига тўхталиб,  Эронда зурриётсизликни даволаш учун мўлжалланган дорилар, технология, тажҳизотлар ва бошқа абзаллар дунёдаги энг яши марказлар билан рақобат қалиши мумкн ва даволашдаги ижобий натижалари ҳам  ривожланган мамлакатларга қараганда яхшироқ ва мувафаққиятлироқдир деб эълон этди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ