декабр 14, 2019 18:52 Asia/Tashkent

Омул шаҳридаги “Шимол” касалхонаси (Shomal Hospital)

Азизлар, бу дастуримизда Эроннинг Мозандарон вилоятига сафар қилиб, Эрон Ислом Жумҳурияти шимолий минтақасининг жозибали манзаралари билан бирга “Шимол” касалхонаси (Shomal Hospital) билан ҳам танишамиз.

Мусаффо табиат ва муътадил об-ҳавога эга бӯлган Омул шаҳри табобат туризми учун ӯта жозибали минтақа ҳисобланади. Денгиз ва тоғнинг туташган жойида жойлашган Мозандарон вилояти гӯзал табиий манзаралари ва салқин об-ҳавоси сабабли сайёҳларнинг севимли маконига айланган.

Сори, Омул, Бобул, Қоимшаҳр, Навшаҳр ва Чолус Мозандарон вилоятининг муҳим шаҳарлари ҳисобланади.

Image Caption

Омул шаҳри Теҳрондан 184 км узоқликда жойлашган бӯлиб, Мозандарон вилоятининг учинчи катта шаҳри ҳисобланади. Эроннинг шимолий минтақаси ӯрмонларга туташган денгиз қирғоқларига эга бӯлиб, Яқин Шарқдаги энг гӯзал табиат манзараларига эгадир. Шу сабабли бу ерга Эрон ва хорижий мамлакатлар, хусусан Форс Кӯрфази соҳилидаги мамлакатлардан жуда кӯп сайёҳлар келишади. Улар табиатнинг жозибали гӯзалликларидан завқланиш билан бирга дардларига дармон сифатида Омул минтақасининг табиий иссиқ сувларидан ҳам фойдаланишади. Бу ердаги Рига, Оби оҳан (Темирли сув), Искан иссиқ сув чашмалари айниқса, бӯғин касалликлари учун роҳати жон ҳисобланади.

Табиий табобат имкониятлари билан бирга Омул шаҳрида замонавий медитсина иншоотлари ҳам ривожланган. Мисол учун энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган “Шимол” касалхонасида нафақат эронликлар, балки хорижий мамлакатлардан келган мизожларга ҳам малакали тиббий ёрдам кӯрсатилади.

“Шимол” касалхонаси (Shomal Hospital) 150 та ётоқжойга эга бӯлиб, Эрондаги малакали шифохоналардан бири ҳисобланади.  Бу шифохона жаҳон стандарӣлари асосида энг замонавий технологиялар билан жиҳозлантирилган.

Бу муҳташам шифохонанинг барча бӯлимлари Германия мутахасисларининг лойиҳаси асосида бунёд этилган. Касалхонанинг реаниматсия бӯлими эса сентрал мониторинг тизимига уланган бӯлиб, беморнинг яқинлари ва даволовчи врачи унинг ҳолатини касалхонадан ташқаридан туриб ҳам кузатишлари мумкин.

Касалхона ҳузуридаги поликлиника эса саккиз бӯлимдан иборат бӯлиб, унда энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган гинекологик, юрак, болалар жарроҳлик хоналари ва ICU، NICU ва  CCU хоналари мавжуд.

“Шимол” касалхонаси (Shomal Hospital)нинг хорижлик беморлар даволанадиган бӯлимида малакали мутахассис врачлар ва меҳрибон, ӯз ишининг устаси бӯлган тибий персонал тӯпланган. Бу бӯлимда янги мурожаат қилган ёхуд электрон воситалари ҳамда маэозий фазо орқали мурожаат қилган беморларнинг барча маълумотлари бир неча тилни биладиган мутахассислар томонидан кӯриб чиқилиб, уларга табобатнинг энг қулай услуби тавсия қилинади. Хорижлик беморларга кӯрсатиладиган барча хизматлар олий даражада, яъни VIP шаклидадир. Бӯлимда бемор ва унинг шерикларининг яшаши учун шинам ётоқхоналар муҳайё этилган. Кеча-кундузлик таржимонлик хизмати уларнинг ихтиёридадир.

Шунингдек, VIP хизмат кӯрсатиш бӯлими беморга юзма-юз ва онлайн тибий маслаҳатлашув суҳбатларини ташкил қилиш, унинг тилидан таржима қилиш малакасига эга бӯлган таржимон топиш, Эроннинг Шимол минтақасидаги жозибали манзараларни томоша қилиш учун турлар ташкил қилиш, беморни ватанига қайтишда билет билае таъминлаш каби хизматларни бажаради.

Image Caption

“Шимол” касалхонаси (Shomal Hospital)нинг хорижлик мизожлари асосан Австралия, Қувейт, Туркманистон, Озарбайжон каби мамлакатларнинг фуқароларидир.

Эътиборингизга австралиялик беморнинг суҳбатини ҳавола этамиз:

Азизлар, +98-11-44230794, +98-1144230752 ҳамда  09363721310 телефон рақамларига қӯнғироқ қилиш, ёхуд http://www.bimarestanshomal.com/en сайтига мурожаат қилиш орқали “Шимол” касалхонаси (Shomal Hospital)даги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ