декабр 16, 2019 12:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Доха йиғилишида нутқ сўзлади

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугунги кунда минтақа мамлакатлари ўртасида қудрат масаласида нотенглик бўҳронларни келтириб чиқармоқда деб айтди

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  кеча Эрон ТИВ раҳбари  " Доха музокаралари" йиғилишида бугунги кунда  минтақадаги айрим давлатлар нотенгликни минтақадаги нуфуз ва таъсирини кучайтириш учун муҳим бир фурсат сифатида қабул қилишмоқда. Арабистон томонидан Қатарни қўршовга олингани ва Ямандаги урушлар  минтақада фожеали бундай хато ҳисоб китобларнинг ёрқин намуналаридандир деб изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф Эрон томонидан БМТ Бош Ассамблеясида таклиф қилинган " Ҳурмуз лойиҳаси" га ҳам ишора этиб,  мазкур ташаббус  минтақа ва дунёни муштарак манфаатларга мос бўлиб, энергетика хавфсизлиги ва кемачилик соҳаси барча томонлар учун бир хил эканлигига қаратилган деб таъкидлади.

Зариф шунингдек  қурол-яроқ савдосига тўхталиб,  2014-2018- чи йилларда  дунёдаги қурол- яроқ  импортининг 4- дан бир қисми Форс Кўрфази доирасидаги мамлакатлар томонидан амалга оширилган ва бу орада АҚШ энг кўп хавфли қролларни экспорт этган де аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ТИВ раҳбари " Доха форуми" икки кунлик Халқаро йиғилишида қатнашиш учун Қатарга сафар қилган.

    

Ёрлиқ

Шарҳ