декабр 23, 2019 12:26 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ санкцияларига қарши кураш учун  коллектив тарзда амал қилиш  лозим

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири, Твиттер саҳифасида, АҚШнинг турли мамлакатларга нисбатан ғаразли санкцияларига қарши кураш олиб бориш учун Халқаро ҳамжамиятнинг ҳамкорилги ва бирлигини сўради.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф,  Твиттер саҳифасида АҚШни санкция қўллашга одатланиб қолганига тўхталиб,  АҚШ қўллаган санкцияларига қарши кураш олиб бориш учун  коллектив тарзда амал қилиш лозим деб  изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари  АҚШнинг санкция қўллашга касал дек одатланиб қолгани  Вашингтон дўстлари ва душманларига салбий таъсирини ўтказган, шу сабабдан унинг бундай сиёсатларига қарши кураш олиб бориш зарур деб қўшимча қилди.

АҚШ сўнгги ойларда  кўп  мамлакатларга қарши санкция жорий қилишга  қўшимча, ўзига иттифоқчи бўлган давлатларга нисбатан санкция қўллашга уринмоқда.

АҚШ давлатининг 2020 чи йилдаги мудофаа бюджети лойиҳасида Эрон, Россия , Хитой ва Шимолий Кореяга қўшимча, Туркия ва Европа мамлакатлари каби иттифоқчи давлатларига санкция қўллаш билан таҳдид этган.

АҚШ давлати шунингдек  Россиядан қурол -яроқ сотиб олишгани туфайли яна иккита иттифоқчи давлатлари яъне Ҳиндистон ва Мисрга ҳам таҳдид этган.

 

 

Ёрлиқ