Январ 03, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Генерал Сулаймонийни шаҳодатга етказганларни қаттиқ қасос кутмоқда

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг бошлиғи Генерал-лейтенант Сулаймонийнинг шаҳодати муносабати билан ҳамдардлик билдириб, таъкидладилар: унинг ва кечаги ҳодисанинг бошқа шаҳидлари қонига ӯзларининг палид қӯлларини белаган жинояткорларни қаттиқ қасос кутмоқда.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий бугун тонгда буюрдилар: Йиллар давомида оламнинг шайтонлари ва разилларига қарши   ихлос ила кураш, ҳамда йиллар давомидаги  Аллоҳ йӯлида шаҳид бӯлиш орзуси охир-оқибат азиз Сулаймонийни бу олий мартабага етказди ва унинг пок қони аҳли башарнинг энг разил кимсалари томонидан ерга тӯкилди.

Шаҳодат генерал Қосим Сулаймонийнинг йиллар давомидаги беминнат ва фидоийларча курашининг  мукофотидир. Унинг шаҳодати билан улуғ ишлари тӯхтаб қолмайди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари генерал Сулаймоний Халқаро муқовамат ҳаракатининг буюк шахсиятларидан бири эканлиги ва муқоваматнинг барча ихлосмандлари унинг хунини талаб қилишларини  баён этиб, буюрдилар: Барча дӯстлар ва барча душманлар билиб қӯйишсин, муқовамат кураши бунданда юксак рағбат ила давом этади ва бу муборак йӯлнинг мужоҳидларини қатъий равишда ғалаба кутмоқда.

Оятулло Хоманаий ҳазратлари таъкидладилар: Фидокор ва азиз генералимизни қӯлдан бериш биз учун оғир, аммо курашнинг давом этиши ва   охир-оқибат ғалабани қӯлга киритиш қотиллар ва жиноятчиларни жуда оғир аҳволга солиши муқаррар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари эслатдиларким: Эрон халқи олиймақом шаҳид генерал  Қосим Сулаймонийнинг  ҳамда у билан бирга шаҳид бӯлганлар, хусусан улуғ мужоҳид Абу Маҳди ал- Муҳандисийнинг хотирасини эъзозлайди,  мен мамлакатда уч кунлик умумий мотам эълон қиламан.

Генерал-лейтенант  Қосим Сулаймоний бугун (жума) бомдод пайти америкалик тажовузкор ва террорчи кучлар ҳужуми натижасида Ироқнинг пойтахти Бағдод шаҳри аэропорти яқинида шаҳодатга етказилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ