Январ 03, 2020 13:18 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Генерал Сулаймонийнинг шаҳодати Эроннинг Америка ӯзбошимчалигига қарши курашиш  рағбатини янада оширди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти деди: Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони генерал-лейтенант Қосим Сулаймонийнинг шаҳодати Эрон ва бошқа барча эрксевар халқларнинг Америка ӯзбошимчалигига қарши курашиш ва исломий қадриятларни муҳофаза қилиш рағбатини янада оширди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний бугун Американинг генерал Қосим Сулаймоний  ҳамда у билан бирга бӯлганлар, хусусан улуғ мужоҳид Абу Маҳди ал- Муҳандисийни шаҳодатга етказиш каби машъум жиноятини маҳкум айлаб, деди: шубҳасиз бу даҳшатли жиноят учун буюк Эрон ва минтақадаги барча эрксевар халқлар жиноятчи Америкадан қасос олажак.

Ҳасан Руҳоний илова қилди: хабисларча амалга оширилган "Қӯрқоқ олдин мушт кӯтарар" қабилидаги бу амал Американинг минтақадаги заифлик ва ночорлиги, минтақа халқларининг эса барча инсоний қадриятлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини оёқ ости қилиб, Американинг шармандали тарихи саҳифасига янги ор-номуссизлик доғини туширган бу тажовузкор режимга нисбатан чӯнг нафратининг яна бир далилидир.  

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти таъкидладиким: бу шарафли, мартабаси улуғ шаҳиднинг эҳтироми ялови исломнинг улкан лашкари қӯлида ҳилпирайверади, фидоийлик ва муқовимат йӯли янги-янги шижоат ила давом этади.

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони генерал-лейтенант Қосим Сулаймоний бугун (жума) бомдод пайти америкалик тажовузкор ва террорчи кучлар ҳужуми натижасида Ироқнинг пойтахти Бағдод шаҳри аэропорти яқинида шаҳид бӯлди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ