Январ 04, 2020 10:34 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: Ҳож Қосим Худо йўлида ва ўз бурчини адо этишда ҳеч ким ва ҳеч нарсадан қўрқмасди

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шаҳид генерал Сулаймонийнинг буюк ихлоси ва фидокорликларига ишора этиб, Ҳож Қосим бир неча маротаба шаҳид бўлиш вазиятига юзмаюз бўлганига қарамай, Худо йўлида ва ўз вазифасини бажаришда ҳеч нарса ва ҳеч кимдан қўрқмасди деб айтдилар.

 Кеча Ислом Инқилоби Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони, генерал шаҳид Қосим  Сулаймоний манзилига ташриф буюриб,  буюк шаҳид аҳл оилалари билан учрашганида  уларга ушбу олиймартабали ва мухлис мужоҳиднинг шаҳодати муносабати билан тасаллият билдирдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  дунёдаги энг ёвуз кимсалар яъне АҚШ масъуллари томонидан  генерал Қосим  Сулаймонийни шаҳид этилгани ва ёвузларни бу жиноятларидан фахраланишини,  ушбу шижо мужоҳиднинг буюклиги ва фарқ қилувчи хусусиятларининг нишонаси эканлигига  тўхталиб,  унинг жиҳоди акбар ва букю жиҳод эди ва Худованд ҳам унинг шаҳодатини буюк шаҳордат этиб тайинлади деб қўшимча қилдидар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида   сазовор бўлган неъмат Ҳож Қосимга насиб этди, Ҳож Қосим шу тарзда  шаҳид бўлишга сазовор эди деб изоҳладилар.

Ул Зот  Аллоҳ даргоҳидан генерал шаҳид Қосим Сулаймоний аҳл оилалари ва азодор Эрон халқига ушбу мусибат муносабати билан сабри жамил тилаб,  бугунги кунда  Эроннинг турли шаҳарларининг халқи қай даражада ва қандай муҳаббат билан кўчаларга чиқишига шоҳид эдик, албатта жаноза маросимида ҳам халқнинг шу андозадаги иродалари ва муҳаббатига шохид бўламиз. Бу неъматлар шаҳидликкни била олишимиз  ва қадрлашимиз учун ёрқин намунадир деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шунингдек,  ички жиҳодни акбар жиҳоди яъне ташқи жиҳодга таянишини таъкилаб, шаҳид Қосим Сулаймоний қизига хитобан:  барча халқ сизнинг падари бузурговарингиз шаҳодати муносабати билан азога чўмган ва унинг қадрини яхши биладилар. Бундай улуғлаш  ушбу буюк инсонда бўлган мислсиз ихлоснинг натижасидир, чунки  кўнгиллир Худо қўлидадир ва ихлос халқ кўнгилларини шундай бир буюк инсонни қадрлашишига сабаб бўлган деб айтдилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ