Январ 04, 2020 16:19 Asia/Tashkent
  • Генерал Фадавий: АҚШликлар Эронни қасос олишини кутиши керак

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондони ўринбосари, АҚШ давлати Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийни террор этгани учун Эроннинг қаттиқ қасосисини кутиши лозим деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони ўринбосари генерал Али Фадавий  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийни террор этганидан кейин АҚШнинг Эронга қилган мурожаатларига тўхталиб,  АҚШ давлати Эрон ислом жумҳурияти ҳам Вашингтон жиноятлари билан муносиб ва мос равишда қасос олишини сўрамоқда аммо  улар бирор бир нарсани тайинлаш ва буюриш ҳаққига эга эмаслар деб изоҳлади.

Генерал Фадавий шунингдек  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гваридялари қўмондонии террор этишда лазерли ракеталар ва учувчисиз учоқлардан фойдаланганига ишора этиб,  бу амалиёт ҳарбий нуқтаи назаридан унча аҳамиятга эга эмас деб баён қилди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони ўринбосари, ўз сўзларида  муқовимат жабҳаси кенг қамровли географияси билан  қасос ва ўч олишга тайёргарлик кўрмоқда ва бу қасос энг муносиб вақт ва маконда ижр этилиши мумкин деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Ҳож Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ

Шарҳ