Январ 05, 2020 12:56 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий: генерал Сулаймонийни террор этилгани минтақада АҚШ иштирокини тугатилишининг бошланиш нуқтасидир

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни АҚШ стратегиясини мағлуб этишда муҳим ва асосий рол ўйнаганига тўхталиб, генерал Сулаймонийни террор этилгани минтақада АҚШ иштирокини тугатилишининг бошланиш нуқтасидир деб айтди.

 Бағдод аэропортида АҚШ тажовузкор террорчиларининг ёвуз амалиёлари натижасида Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус махсус кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни шаҳид бўлганидан кейин кеча Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий  Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида,  шубҳасиз Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  АҚШдан қақшатгич қасос олади деб айтди.

Генерал Саломий ўз сўзларида  генерал Сулаймонийнинг кенг -қамровли бир географиясида аниқлаб берган  йўналиши минтақада   АҚШ томонидан таъсис этилган ва молиялаштирилган ИШИД такфирий гуруҳини мағлуб этди ва бундай ёвуз сиёсатларни тўхтатишига замин яратди, деб  қўшимча қилди.

Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони шунингдек ,  муқовимат жабҳасининг яхлитлиги, ўзлиги ва мангулигини, генерал Сулаймоний саъй- ҳаракатлари ва мужоҳидатларининг натижаси эканлигига тўхталиб,  душманлар ҳам шундай бир буюк қўмондонининг иштирокига дош бера олмаслиги ва ниҳоят  номардларча ушбу буюк ва машҳур генерални шаҳид этгани ҳам табиий эди деб аниқлик киритди.

Генерал Саломий  ислом умматининг асли душманлари бўлган АҚШ  иттифоқчиларини огоҳлантириб, уларни  хуфёна - яширин фитналари ва ёвуз ҳатти- ҳаракатларини қайта кўриб чиқишлари, АҚШ сиёсатларининг қурбон бўлмаслиги ва АҚШ сиёсатлари ва стратегияси харажатларини тўламасликка чақирди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ