Январ 09, 2020 12:42 Asia/Tashkent
  • Эрон Инқилоб соқчиларининг  берган ракета зарбаларида АҚШ ҳарбий базалари радар системалари нобуд этилган

Ироқдаги масъуллардан бири Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ракета ҳужуми натижасида Ироқ ғарби Аланбор вилоятида жойлашган АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базаси радар системасини бутунлай йўқ қилинганини маълум этди.

Эрон телерадиокомпанияининг хабар қилишича, Ироқдаги ҳарбий манбалардан бири,  АҚШ армияси ракета ҳужумига зид радар системаси Инқилоб соқчилар корпуси ракета ҳужумлари қаршисида кучсиз қолган санада Ироқдаги бу режим базаларининг нозик нуқталари нишонга олинган деб айтди.

 Сионистик режим мухбирларидан бири ҳам кеча Ироқ базаларида жароҳат олган АҚШнинг 224 нафар террорчи ҳарбийларини даволаш учун Тел-авивга олиб келингани ҳақида хабар қилди.

Сионистик режим мухбири Твиттер саҳифасида  Эроннинг ракета ҳужуми натижасида жароҳат олган АҚШнинг 224 нафар ҳарбийларини АҚШ самолётлари Тел-авивга олиб келгани ва ҳозирча касалхонада ётқизилганини эълон этди.

Аммо АҚШ армияси  Айнуласадга берилган ракета ҳужумида кўрган зарарлар ва талофатларини фош бўлишидан қўрқиб Ироқ хавфизлик масъулларини бу базага киришига ижозат беришмайди.

Ироқдаги хавфсизлик манбаси,  Эроннинг ракета зарбаларидан кейин  Ал-анбор вилояти Айнуласад базасида жойлаштирилган АҚШ ҳарибйлари  Ироқ масъулларини бу базага яқинлашишига ижозат беришмайди деб аниқли киритди.

Ёрлиқ

Шарҳ