Январ 09, 2020 18:57 Asia/Tashkent
  • Руҳоний Жонсонга хитобан:  шаҳид Сулаймоний бўлмаганида, сизлар Лондонда тинчгина ўттирмаган бўлардингиз

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Британия Бош вазири билан телефон орқали суҳбатида, шаҳид Қосим Сулаймоний бўлмаганида бугун сизлар ҳам Лонднда хавфсиз ва тинч эмас эдингиз деб таъкидллади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний,  Британия Бош вазири Борис Жонсон билан телефон орқали суҳбатида  Эронни АҚШга берган жавоби ва Ироқдаги Вашингтон базаларига ракета зарбалар берганини БМТ уставининг 51- чи моддаси асосида қонуний равишда амалга оширилганини баён этиб, генерал шаҳид Қосим Сулаймоний  бутун минтақа халқларининг дўсти эди ва терроризмга қарши курашнинг етакчиси ва қаҳрамони ҳисобланади деб айтди.

Эрон президенти  АҚШнинг террорчилик амалиёти минтақа хавфсизликига таҳдид солаётганига тўхталиб, АҚШ бошқа бир номаъқулчилик қилиб хатоликка йўл қўйса,  янада хавф- хатарлироқ  жавоб олади деб қўшимча қилди.

Руҳоний,  Англия давлатининг айрим масъулларини Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус  бўлинмалари сара кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийни террор этилганига нисбатан билдирган сўзларини танқид этиб,  уларни ўз позициясини қайта кўриб чиқишга чақирди. Руҳоний ўз сўзларида  АҚШни террорчилик амалиёти Халқаро қонун- қоидаларга бутунлай зид эди деб аниқлик киритди.

Эрон президенти шунингдек,  сўнгги нотинчликлар илдизини АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиққани ва минтақада ноқонуний иштироки эканлигини баён этди.

Руҳоний  Европа давлатларини Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилишлари зарурлигини таъкидлаб, Теҳрон илгаригидек МАГАТЕ билан ҳамкорликларини давом эттиради деб эълон этди.

Англия Бош вазири ҳам телефон орқали бу суҳбатда  Эрондаги сўнгги бир ҳафта ичида рўй берган ҳодисалар муносабати билан Эрон президентига ҳамдардлик билдириб,  минтақада кескинликларни авж олиши ва Британия аскарлари хавфсизлигидан хавотир билдирди. У ҳам барча томонларни ўзларини тийишга даъват этди.

Жонсон  ўз сўзарида Теҳрон-Лондон ўртасидаги алоқаларни яхшилаш зарурлигини таъкидлаб, Халқаро ядровий келишувни сақланишини Халқаро хавфсизликни кучайтиришда муҳим эканлигини маълум этди. Британия Бош вазири  Халқаро ядровий келишувни сақлаб қолиши учун барча томонларнинг саъй-ҳаракатларини сўради.

  

Ёрлиқ