Январ 13, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • Жаҳонгирий: АҚШ жиноятлари учун ҳақиқий қасос, бу режимни минтақадан чиқариб юборишдир

Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ жиноятларига тўхталиб, АҚШ жиноятлари учун ҳақиқий қасос, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбийларини чиқиб кетиши бўлади деб айтди.

Бугун Эрон президенти биринчи ўринбосари, Исҳоқ Жаҳонгирий, Теҳронда Эрон ва Суриянинг олий мартабали делегациялари иштирокидаги матбуот конференцияда, Ироқ парламентини бу мамлакатдан АҚШ ҳарбийларини чиқариш лойиҳасини ратификация қилганини олқишлаб,  ушбу тўлқинларни минтақадаги барча исломий мамлакатларда шаклланишига умид қилди.

Жаҳонгирий  Ғарб давлатлари айниқса  АҚШ аралушави минтақадаги барча нотинчликларнинг асли сабаби эканлигига тўхталиб,  АҚШ давлати террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД террорчи гуруҳини ташкил қилиши билан  минтақа айниқса Ироқ ва Сурияда  буюк жиноятларни содир этди деб қўшимча қилди.

Эрон президентининг биринчи муовини,  Теҳроон ўтмишдагидек  Сурия давлати ва халқи ёнида эканлигига тўхталиб, Эрон давлати тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш учун Сурия ҳокимияти ва яхлитлигини ҳимоя этади деб изоҳлади.

Мазкур матбуот конференцияда Сурия Бош вазири Имод Хумайс ҳам  минтақа мамлакатларига урушни келтириб чиқариш учун АҚШ фитналари ва дастурларига ишора қилиб,  АҚШ фитналарининг ёрқин намунаси ҳамгенерал Қосим Сулаймонийни террор этганидир деб таъкидлади.

Хумайс шунингдек,  шаҳид Сулаймонийни  минтақа халқи, муқовимат гуруҳлари ва эрксевар халқлар учун хавфсизликни кучайтириш ва қарши кураш рамзи бўлганига тўхталиб, ўзини мудофаа қилиш ҳамда душманлар ҳужумлари ва тажовузларига жавоб қайтариш Эроннинг ҳаққидир деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ