Январ 14, 2020 14:15 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий: Эрон ҳардоим Сурия халқи ёнида қолади

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони Эрон давлатини Сурия яхлитлигини ўз яхлитлиги сифатида билиши ва унга эҳтиром қилишига тўхталиб, Эрон Ислом жумҳурияти Сурия душманларини бу мамлакатдан чиқиб кетиши замонига қадар бу мамлакат халқи ва давлатининг ёнидадир деб эълон этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони  Ҳусейн Саломий  Теҳронда Сурия Бош вазири Имод Хамис билан учрашганида  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони шаҳид  Қосим Сулаймонийни   бутун ислом оламига тегишли шахсият эканлигига тўхталиб,  генерал шаҳид Суламоний  Яқин Шарқда АҚШ, сионистик режим ва уларнинг итифоқчиларини мағлуб бўлганининг лойиҳалиштирувчиси ва меъмори эди деб изоҳлади.

Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони  генерал шаҳид Сулаймоний бошлаган йўлни давом этишига ишора этиб,  Ислом Инқилоб соқчилар корпусини АҚШ террорчиларидан қаттиқ қасос олгани  Эрон қудратининг намойиши эди деб қўшимча қилди.

Сурия Бош вазири Имод Хамис ҳам  бу учрашувда  дунёнинг муқовимат ва эрксеварлари  шаҳид Сулаймоний фидокорликларини улуғлашишига тўхталиб,  минтақада хавфсизликни ўрнатишда ушбу буюк шаҳиднинг ўнлаб йил давоимдаги фидокорлиги ва ўз жонини дариғ тутмай фаолият қилганини ҳеч бир сўз билан баён қилиш мумкин эмас деб  аниқлик киритди.

Сурия Бош вазири шунингдек,  генерал шаҳид Қосим Суламонийни террор этишдаги АҚШ террорчи армиясининг жиноятларига ишора этиб,  шаҳид Сулаймоний ва унинг шерикларининг пок қони  минтақада муқовимат маданиятини мангулаштирди деб эълон этди.

Кеча Сурия мудофаа вазири Али Абдуллоҳ Аюб  ҳам  Сурия  президенти Башор Асад томонидан йўллаган бу мамлакат қуролли кучларининг энг олий медали бўлган " Сурия қаҳрамони" медалини генерал шаҳид Суламоний аҳли оиласига  тақдим этиши учун Эрон мудофаа вазирига топширди.

Ёрлиқ

Шарҳ