Январ 15, 2020 16:01 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (15)

Эронда гӯзаллик (пластик) жарроҳлик

Гӯзаллик ҳар бир инсонни оҳанрабо янглиғ ӯзига жалб қиладиган тушунча.  Гӯзал бӯлишга нисбатан меҳр-иштиёқ замондошларимизни вақт ва пул сарфлаб,  пластик жарроҳларга мурожааат қилишга мажбур қилади.

Гӯзаллик жарроҳлиги (Plastic surgery)  узвларни тӯғрилаш ёхуд янада гӯзалроқ кӯриниш учун амалга оширилади.

Гӯзаллик жарроҳлиги бевосита ва билвосита турларига бӯлинади. Жарроҳликнинг бевосита турига  Liposuction, бурун ҳолатини ӯзгартириш   (Rhinoplasty), кӯз милки, Абдоминапластик (Abdominoplasty) ва бошқа жарроҳликлар киради.

Дунёда жуда кӯп одамларнинг таважжуҳини ӯзига жалб этган гӯзаллик жароҳлигининг билвосита турига эса ботокс укол қилиш (botox injection), филлер укол қилиш (Filler injections), тери остига мой укол қилиш, ортиқча соч толаларини лазер орқали олиш ҳамда Microdermabrasion амаллари киради.

Қайд қилинишича кейинги 20 йил давомида дунё бӯйича косметика воситалари ва гӯзаллик жарроҳлигининг мизожлари 80 фоизга ошган. Халқаро пластик жарроҳлик ташкилоти (International Society of Aesthetic Plastic Surgery) (ISAPS)нинг ҳисоботига кӯра  дунё бӯйича энг кӯп гӯзаллик жарроҳлиги ӯтказадиганлар АҚШ, иккинчи ӯринда Бразилия ва учинчи ӯринда Япония фуқароларидир. Таъкидлаш жоизким, дунёда бажариладиган  барча гӯзаллик жарроҳлигининг 12 фоизи шу уч мамлакатда амалга оширилади.

Image Caption

Гӯзаллик жарроҳлигининг ашаддий мухлислари аёллардир. Зеро, барча пластик жарроҳлиги мизожларининг 85 фоизини аёллар ташкил қилади.

Ҳар бир мамлакатнинг анъана ва урф-одатларига кӯра кишилар гӯзаллик жарроҳлигининг маълум бир турига ружуъ  қӯйишади. Мисол учун жанубий Корея ва Японияда кӯз милки жарроҳлиги жуда кенг тарқалган. Зеро, бу юртларда яшовчи бодомкӯзлилар кӯзларини европаликларга ӯхшатмоқчи бӯлишади.

Эронда эса бурун ва жағ жарроҳлиги моддага айланган. Жарроҳликнинг сони жиҳатидан  Эрон дунё бӯйича йигирманчи жойда туради. Бу мамлакатда ҳайратланарли даражада кӯп бурун жарроҳлиги ӯтказилганлиги сабабли Эронлик жарроҳлар жаҳондаги энг тажрибали ва моҳир бурун жарроҳларига айланишган.

Эрон гӯзаллик жарроҳлиги бӯйича Яқин Шарқ мамлакатлари орасида биринчилардан ҳисобланади. Шу сабабли ҳар йили бу мамлакатдаги жарроҳлик марказларига  минглаб хорижликлар мурожаат қилишади. Эслатиб ӯтиш жоизким, кейинги йилларда Эрон медицина фани ривожи бӯйича дунёда 17- ва Яқин Шарқ минтақасида биринчи ӯринга кӯтарилди.

Таъкидлаш жоизким, гӯзаллик яъни ӯша пластик жарроҳлиги ҳамма вақт кишининг чеҳрасини гӯзаллаштириш мақсадида ӯтказилмайди. Кӯпгина мавридларда одамлар бирор-бир ҳодиса туфайли чеҳраларида вужудга келган ӯнғайсизликни бартараф этиш, юзни ӯзининг табиий ҳолатига қайтариш  учун пластик жарроҳга мурожаат қилишади.

Эронда гӯзаллик жарроҳлиги 90 йиллик тарихга эга.  Юз узвларидаги камчиликларни бартараф этиш ва пластик жарроҳлик бӯйича  Америкада касбий малака ошириб қайтган доктор Али Эҳсонлу ӯз ватанида медицинанинг ана шу соҳасида шогирдлар тайёрлаш ва уни ривожлантиришда катта хизматлар қилди. Теҳрон университетида биринчи маротаба “Пластик жарроҳлик” бӯлимини очган доктор Али Эҳсонлу Эронда гӯзаллик жарроҳлиги соҳасининг отаси ҳисобланади.

Машҳур табобат туризми ширкати орқали Лондондан Эронга келиб, бурнини жарроҳлик қилган Ирфон эронлик мутахассисларнинг тиббий хизмат кӯрсатиш меъёрлари ҳақида шундай дейди:

“Салом. Менинг исмим Ирфон. Мен сизга агар бурун жарроҳлиги ёхуд бошқа бир гӯзаллик жарроҳлиги ӯтказмоқчи бӯлсангиз, шубҳасиз, Эронни тавсия қилардим. Зеро, бу ерда докторлар ӯз ишларини олий даражада бажаришади. Жарроҳлик амали тугагандан сӯнг ҳам докторнинг сиз билан иши тугамайди. Улар беморга нима ишлар қилиш ва нималар қилмаслик ҳақида йӯлланма беришади. Улар ҳатто жарроҳликдан сӯнг нималар ейиш, нималардан парҳез қилиш ва ҳатто қаерларга боришни ҳам таъкидлашади”.

Энди эса Ҳиндистонлик Мунонинг суҳбатини тинглаймиз:

“Менинг исмим Муно. Мен бу ерда соч экиш жарроҳлигини ӯтказдим. Касалхонада жарроҳдан бошлаб, техник ходимларгача барча-барчасининг хушмуомалалиги мени ҳайрон қолдирди. Меҳмонхонани резерв қилиш, аэропортга трансфер хизмати каби ишлар ӯз вақтида бажарилди. Эрондалик пайтимда тиббий ёки маиший хизмат кӯрсатиш соҳасида бирор-бир қийинчиликка дуч келмадим”.

Гӯзаллик жарроҳлигининг Эронда энг кӯп амалга ошириладиган яна бир тури бу жағ ва тиш жарроҳлигидир. Умуман олганда бу соҳа юз ва бош суягининг синиши жарроҳлиги, бош ва юзда мавжуд бӯлган туғма ӯнғайсизликларни бартараф этиш, шишларни олиб ташлаш, юз гӯзаллиги жарроҳлиги ва бошқа юз ва бошга тегишли бӯлган жарроҳликларни ӯз ичига олади. Мисол учун автоҳалокат ёхуд баланликдан тушиб кетиш натижасида юз, жағ ва бош қисмида ӯнғайсизликлар вужудга келган кишилар эронлик моҳир мутахассислар ёрдамида  ӯзларининг аввалги  чеҳраларини тиклашлари мумкин.

Image Caption

Эронлик гӯзаллик жарроҳларининг маҳорати ва жарроҳлик харажатларининг арзонлиги сабабли жуда кӯп европалик, Австралиялик ва Америкалик мизожлар, шунингдек, чет элларда яшовчи эронликлар гӯзаллик жарроҳлиги учун Эронни танлашади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ