Январ 16, 2020 15:51 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (16)

Табриздаги “Беҳбуд” касалхонаси

Азизлар, бу дастуримизда Эроннинг гӯзал шаҳарларидан бири Табризга сафар қилиб, у ердаги жозибали масканлар билан бир қаторда муҳташам “Беҳбуд” шифохонаси билан ҳам танишамиз.

Табриз --тарихи асрлар қаърига туташ Эрон мамлакатининг қадимий шаҳарларидан бири. У Сафавийлар(1501-1736)  пойтахти бӯлган йиллари дунёнинг бешинчи катта шаҳри ҳисобланарди.

Эрондаги биринчи матбаа, биринчи трамвай, биринчи ӯт ӯчирувчилар ташкилоти, биринчи замонавий китобхона ... шу шаҳарда таъсис этилганлиги сабабли Табризни “биринчилар шаҳри”  деб аташади.

Табриз 2018 йили Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти томонидан Ислом оламининг туристик маркази деб топилди.

Бу машҳур шаҳар жуда кӯп тарихий, маданий ва табиий жозибаларга эга. Элгули парки, Табризнинг катта бозори, Табризнинг тарихий Арки,  Мақбаратуш шуаро тарихий мажмуалари шулар жумласидандир. Шаҳардан 48 км узоқликда жойлашган Кандувон қишлоғи дунёнинг ҳайратланарли обидаларидан бири ҳисобланади. Барча ҳоналари тоғ бағрини ӯйиб барпо қилинган бу ажабтовур қишлоқни кӯриш учун  дунёнинг барча бурчакларидан туристлар келади.

Табриз ӯзининг замонавий медицина марказлари билан ҳам машҳур. Шу сабабли у Эроннинг табобат туризми ривожланган шаҳарларидан бири ҳам ҳисобланади.

“Беҳбуд” касалхонаси

“Беҳбуд” касалхонаси  (Behboud Hospital) Табриз шаҳридаги муътабар касалхоналардан бири ҳисобланади. Энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган бу шифо масканида ӯт пуфагидаги тошни майдалаб тушириш, терини лазер орқали даволаш, қон-томир жарроҳлиги, thorax surgery,  ортопластик, бӯғинларни алмаштириш, пластик жарроҳлигининг бир қанча тури, урологик-лапороскопик ,аминосинтез (Amniocentesis) каби жарроҳликлар малакали тарзда амалга оширилади.

“Беҳбуд” касалхонаси  (Behboud Hospital)нинг энг замонавий медицина жиҳозлари билан жиҳозлантирилган бӯлими чет эллик мизожларни даволаш бӯлимидир. Бӯлимда бир неча тилни биладиган тажрибали докторлар 24 соат давомида халқаро мизожларга малакали тиббий ёрдам кӯрсатишади.

Энди азизлар, “Беҳбуд” касалхонаси  (Behboud Hospital) халқаро бӯлимининг етук мутахассиси доктор Маъсумикиёнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“ Мен “Беҳбуд” касалхонаси  (Behboud Hospital)  Халқаро мизожлар бӯлимининг масъули доктор Ризо Маъсумикиё бӯламан. Касалхонамизнинг бошқа касалхоналардан фарқ қилувчи хусусияти унинг энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилганидир. Шунингдек бӯлимимизга энг тажрибали ва ӯз ишининг йирик мутахасиси бӯлган шифокорларни жалб қилганмиз. Шу сабабли “Беҳбуд” касалхонаси  (Behboud Hospital) Эрондаги биринчи даражали касалхоналардан бири ҳисобланади. Йиллар давомида биз Озарбайжон, Туркия ва Ироқдан ташриф буюрган беморларга малакали тиббий хизмат кӯрсатиб келяпмиз. Қӯшни мамлакатлардан мизожларнинг шифохонамизга ташриф буюришининг асосий сабаби бизда табобатнинг сифатли ва арзон эканлигидир”.

Азизлар, асалхонанинг http://en.behboud.com/ сайти , шунингдек   +984131551462 телефон рақамига қӯнғироқ қилиш ёхуд [email protected] электрон почтасига мактуб йӯллаш орқали “Беҳбуд” касалхонаси  (Behboud Hospital)  даги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб  олишингиз мумкин.

 

Ёрлиқ

Шарҳ