Январ 16, 2020 18:47 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон ислом жумҳурияти кескинликларни кенгайтириш пайида эмас

Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари Бош штаби раиси Эрон давлати кескинликлар ва можароларни кенгайтириш пайида эмас, аммо ҳар қандай ноқонуний ва тажовузкорлик ҳатти- ҳаракатга қатъийлик билан жавоб қайтаради деб таъкидлади.

Бугун Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Туркия мудофаа вазири Hulusi AKAR билан телефон орқали суҳбатида,  АҚШ томонидан Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийни террор этилгани  ноинсоний, номардларча, ахлоққа зид ҳамда ҳуқуқий ва халқаро қонунларга қарши ҳаракат ва жиноят эди. АҚШнинг ушбу жинояти ҳамда Ироқдаги Ҳашд-уш-шаъбий маркази ва  Суриядаги айрим базаларга қарши ҳужуми  минтақада кескинликларни янги босқичга киришига замин яратган деб изоҳлади.

Генерал Муҳаммад Боқирий  ўз сўзларида  генерал Сулаймоний ва унинг шерикларини террор этиши билан  минтақани  кенг- қамровли кескинликлар ва тўқнашувларга дучор этган АҚШ давлати  кескинликларни авж олишини олдини олиш учун айрим иддаолар ва мурожаатлар ҳам қилган, аммо Эрон ислом жумҳурияти  АҚШнинг Ироқдаги Айнуласад ҳарбий базасига ракета зарбалар бериши билан  ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қатъий иродаси ва принсипини маълум этди, ҳамда  АҚШ ёвузликлари давом этганида қатъий ва қаттиқ жавоб қайтаришини исботлаб берди деб эълон этди.

Генерал Боқирий  шунингдек,  АҚШ армиясини минтақадан чиқарилиши билан  кескинликлар ва можаролар илдизидан нобуд бўлади деб аниқлик киритди.

Туркия мудфоаа вазири Hulusi AKAR ҳам генерал Қосим Сулаймонийни шаҳодати муносабати билан Эрон давлати халқи ва қуролли кучларига ҳамдардлик билдириб,  Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондонини террор этилганидан кейин,  минтақада хавотирга сабаб бўлган  кетмакет ҳодисалар юз берди деб қўшимча қилди.

Hulusi AKAR ҳам  Эрон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва биродарлик алоқаларига тўхталиб,  тинчлик ва бақарорлик  минтақа мамлакатлари манфаатидадир ҳамда минтақа хавфсизлиги - барқарорлигини сақлаш учун  террорчиларга кескинликлардан суиистеъмол қилишига ижозат бермаслик лозим деб баён этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ