Январ 18, 2020 18:03 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (17)

Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)

Азизлар, бугун Сиз билан Теҳрондаги Руян илмий-текшириш институти (Royan Institute) га сафар қилиб, бу муътабар илм даргоҳининг асос ҳужайралар ҳамда зурриёдсизлик соҳасида қӯлга киритган улкан ютуқлари билан танишамиз.

Кейинги ӯнйилликлар давомида меди цина фани мисли кӯрилмаган даражада ривожланди. Бугунги кунда орқа мия, юрак, жигар ва буйракни кӯчириб ӯтқазиш, ҳайвонларнинг зотини алмаштириш ва асос ҳужайралар воситасида даволаш оддий ҳолга айланган. Энди меди цина илмий-тадқиқот муассасаларида дори билан даволаш эмас, балки одам аъзоларининг турли тӯқималарини ва ҳатто аъзоларни сунъий равишда вужудга келтириш устида иш олиб боришади. Бу соҳада эса асос ҳужайралар муҳим аҳамиятга эга.

Image Caption

Асос ҳужайралар (Stem Cell) ҳар бир аъзонинг илк ҳужайраси бӯлиб, унинг ёрдамида ӯша аъзони қайта яратишнинг имконияти пайдо бӯлади. Бундай ҳужайралар махсус лаборотория шароитида кӯпайтирилади ва махсус ҳужайраларга айлантирилиб, бирор-бир тӯқима қайта вужудга келтирилади. Асос ҳужайралар қон, юрак, асаб, чандир, тери ва бошқа ҳужайраларга айланиши,  айни шу органни тиклаш қобилиятига эга бӯлганлиги сабабли она ҳужайралар деб юритилади.  

Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)  асос ҳужайралар юзасидан тадқиқот олиб борадиган Эроннинг муътабар илмий марказларидан биридир.

Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)  1991 йили доктор Саид Козимий Аштиёний томонидан таъсис этилди. Асосий фаолиятини асос ҳужайралар тадқиқотига бахш айлаган бу илмий марказ бугунги кунда иккита лаборотория, битта касалхона ва бир неча ишлаб чиқариш корхоналарига эга.

Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)  қӯлга киритган илмий муваффақиятлар  сабабли Эрон дунёнинг илм-фан ривожи соҳасидаги  ӯнта ривожланган мамлакати сафидан жой олди.

Бу нодир илмий-тадқиқот муассасасида  турли соҳалар, жумладан саратон, тери, суяк, зурриёдсизлик, асаб системаси каби касалликлар ҳамда инсон бадани органлари транспланта цияси бӯйича жуда фойдали тадқиқот ишлари олиб борилади.

Асос ҳужайраларнинг асосий манбаи янги туғилган чақалоқнинг киндик қони ҳисобланади. Шу сабабли Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute) да киндик қонининг улкан банки ташкил этилган.

Бугун эронда ҳар йили 11 минг нафар киндик қонини захира қилинишини сӯраб мурожаат қилади. 2015 йилги маълумотларга кӯра дунёда мавжуд бӯлган 134 та киндик қони захираси бонкида 780 минг чақалоқнинг киндик қони намунаси сақланади ва шундан 55 минг намуна Эронга тааллуқли.

Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute) нинг фаолиятларидан бири киндик қони намунасини захира қилиш ҳисобланади.Бугунги кунда бу илм марказида дунёнинг 11 мамлакатидан келтирилган киндик қони намунаси захира қилинган.  

Марказ мутахассислари иложсиз деб топилган касалликларни асос ҳужайралар воситасида даволаш билан бирга химия терапия йӯли билан даволанган ва фарзанд кӯришдан умидини узган аёлларга ҳам фарзандли бӯлиш имкониятини яратишган. “Уруғ ҳужайраларини захира қилиш” амалиёти кейинги бир неча йил давомида дунё бӯйича  тажриба қилиняпти. Эронда ҳам Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)  мутахассислари ӯтказган уруғлик ҳужайралари трансплантатсияси натижасида 15 нафар аёл фарзандлик бӯлишди.

Image Caption

Бу муътабар илмий тадқиқот муасасидаги  “Музлатилган ҳомила” бӯлимида мингдан ортиқ музлатилган ҳомила  мавжуд бӯлиб, унда ҳомилалар 10 йил давомида минус 135 градус совуқликда сақланади. Бу шароитда ҳомиланинг барча ҳужайралари ӯсиш жараёни тӯхтаб қолади.  Унинг биологик ҳужайралари умуман шикастланмайди. Фарзандлик бӯлишни истаган ота-она хоҳлаган пайти бу марказга мурожаат қилиб,ӯзларидан бӯлган  музлатилган ҳомилани она бачадонига жойлаб, фарзандлик бӯлишлари мумкин.

Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)да шунингдек “ ДНК банки”, “Антителолар банки”, “ Асос ҳужайралар банки”, “Ҳайвон ҳужайралари банки” каби захиралар мавжуд.

Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute) табобат туризми соҳасида ҳам фаол муассасалардан бири ҳисобланади. Бу марказга зурриёдсизлик ва асос ҳужайралар орқали дардлардан даволаниш илинжидаги кишилар мурожаат қилишади. Бу шифохонада зурриёдсизликни даволаш сифати дунёнинг энг ривожланган меди цина марказлари билан тенг аммо даволаниш харажатлари бир неча баравар камдир.Мисол учун ҳар бир IVFбосқичининг харажати Европа мамлакатларида 15 минг доллар, Америкада 25 минг доллар, Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)да эса 3500 доллардир.

Табобат сифатининг яхшилиги ва харажатларининг камлиги фарзандли бӯлиш ниятидаги жуфтларнинг Эронни танлашига сабаб бӯлган. Маълумотларга кӯра ҳозиргача Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)да дунёнинг 46 мамлакатидан 5000 киши даволанган. Ҳар ойда деярли 50 та чет эллик жуфтлар зурриёдсизликни даволаш учун бу муътабар илмий марказга мурожаат қилишади.

Image Caption

Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)нинг ӯзига хос хусусиятларидан бири бу ерда аёллар табобати билан шуғулланадиган мутахассисларнинг барчаси аёл эканлигидир. Агар касал аёл бӯлса, энг мураккаб жарроҳликлар ҳам аёл жарроҳлар томонидан ӯтказилади. Бу нарса мусулмон беморлар учун жуда муҳимдир.

Халқаро мизожларга меҳмонхона ва трансфер хизматлари кӯрсатилади. Шунингдек мизожларнинг бирор-бир қийинчиликка дуч келмаслиги учун Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute)да дунёнинг 6 тили бӯйича малакали таржимонлар фаолият кӯрсатишади.

Азизлар, асалхонанинг http://www.royaninstitute.org/cmsen/ сайти , шунингдек   +982123562000телефон рақамига қӯнғироқ қилиш орқали Теҳрондаги Руян илмий-тадқиқот институти (Royan Institute) даги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб  олишингиз мумкин.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ