Январ 19, 2020 13:19 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Европани Халқаро ядровий келишувдаги адолатсиз ҳатти- ҳаракати тўғрисида огоҳлантирди

Эрон парламенти раиси, Европани " Халқаро ядровий келишувдаги ихтилофларни ҳал этиш механизмидан" фойдаланишда адолатсизликка йўл қўйганида Эрон МАГАТЕ билан ҳамкорликларида жиддий қарор чиқаради деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойининг 14 чиси Европа тройкаси -Германия, Англия ва Франция давлатлари  Брюсселда чиқарган баёниясида Халқаро ядровий келишувдаги ихтилофларни ҳал этиш механимзини йўлга қўйишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,   Эрон парламенти раиси Али Лорижоний бугунги парламент йиғилишида  Европа тройкасини  Халқаро ядровий келишувдаги  ихтилофларни ҳал этиш механизмидан фойдаланишдаги ҳатти-ҳаракатига тўхталиб,  Европа мамлакатларидан бирининг вазирларидан бири  АҚШ давлатини  Европага ихтилофларни ҳал этиш механизмидан фойдаланмаганида  АҚШга автомобил импорт қилиш тарифаларини яна 25 фойизга ошириш билан таҳдид қилгани эълон этди деб қўшимча қилди.

Лорижоний ўз сўзларида АҚШ давлатини Европадаги қудратли бир мамлакатнинг  адолатсиз  бир ҳатти -ҳаракатни ижро этишга мажбур қилиши афсусланарли бир ҳолдир деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси шунингдек,  ядровий келишув мажбуриятларини ижро этишда Европа давлатларини ўз ваъдаларига амал қилмасликини эслатиб, АҚШ давлатини ядровий келишув мавзусидаги душманона позициясидан бир йилдан ортиқ  вақт ўтиб бормоқда ва Европа  ҳардоим сиёсий баёнот чиқариб келмоқда деб аниқлик киритди.

Лорижоний ўз сўзларида  Эронни таҳдид қиладиган давлат эмаслигини баён этар экан, Эрон давлати Европа давлатларининг ҳатти ҳаракатига мос равишда  лозим позиция тутади  деб эълон этди.

Германия, Британия ва Франция  АҚШ давлатини 2018 чи йилнинг 8 май куни ноқонуний раившда Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан  кейин,  Эрон иқтисодий манфаатларига кафолат бериш билан келишувни сақлашга ваъда бердилар, аммо ҳозиргача  бу келишувни сақлаш учун берган ваъдаларига амла қилишга муваффақ бўлмаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ