Январ 22, 2020 14:54 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: АҚШ турли йўллар билан Эронга зарба бериш пайидадир

Эрон парламенти раиси ўтган 40 йил ичида АҚШ давлатини Эрон халқига қарши фитналарига ишора этиб, АҚШ турли йўллар билан Эронга зарар етказишни мақсад қилган деб атйди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон парламенти раиси  АҚШ давлатини Эрон халқига қарши кенг -қамровли душманона сиёсатларни давом эттираётганига тўхталиб,  Исломий Инқилоби ғалабасидан бери,  АҚШнинг Эрон халқига нисбатан душманона сиёсатлари ҳозирги даражасида бўлмаган деб қўшимча қилди.

Али Лорижоний  АҚШ давлатини Эронга қарши душманликлари фақатгина  иқтисодий заминда чекланиб қолмаслигига ишора этиб, АҚШ давлати  Эроннинг ривожланиш йўлидаги ҳаракатларини олдини олиш мақсадида барча шайтаналар ва абзаллардан фойдаланмоқда, аммо ҳардоим мувафаққиятсизликка учрамоқда деб аниқлик киритди.

Эрон парламенти раиси,  Европа давлатларини АҚШнинг Эрон халқига қарши сиёсатларига пайравлик қилаётганини баён этар экан,  Эрон давлати Европа тройкасини Халқаро ядровий келишувдаги ихтилофларга ечим топиш механизмидан фойдаланаётганлиги сабабини яхши билади, бироқ  уларга қатъий жавоб қайтаришни кўзда тутган деб эълон эди.

Лорижоний ўз сўзларида  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишдаги АҚШ жиноятларига ишора этар экан,  бошқа мамлакатга меҳмон сифатида борган генерал Қосим Сулаймонийни террор этиши билан АҚШ гегемонияси ва  буюк қудрат бўлгани иддаоси нобуд бўлди  ва бу масалани кўрмаганга олишнинг имкони йўқ деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ