Январ 23, 2020 19:32 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳотамий:  Эрон армиясини  АҚШга туширган тарсакиси тарихда абадий қолади

Эрон мудофаа вазири Эрон қуролли кучларини АҚШнинг Ироқдаги Айнуласад базасига берган қатъий зарбалари тарихда мангу қолади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясиининг хабар қилишича, бугун Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий  Теҳронда бўлиб ўтган Эрон қуролли кучлари даражасининг /сифати/ стандарти мавзусидаги йиғилишда  Эрон қуролли кучларини Айнуласаддаги АҚШ базаси ҳарбийларига туширган қаттиқ тарсакиси сифат, вақт ва диққат нуқтаи назаридан барча стандардларга мосдир деб изоҳлдади.

Генерал Ҳотамий ўз сўзларида АҚШ жиноятларига қаттиқ жавоб қайтариш ва ундан ўч олиш Эрондаги барча халқнинг  истак- хоҳиши ва талаб бўлганига тўхталиб,  бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти  ҳар қандай тажовуз ва жиноятларга қаттиқ жавоб бериш учун  куч- қудрат ва лозим шароитга эгадир ва ҳар қандай таҳдидга ҳам жавоб қайтара олади деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз  АҚШ томонидан генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганидан кейин Эрон ислом Инқилоби соқчилар корпуси 8 январь куни   АҚШ жиноятларига жавобан Ироқдаги бу режимнинг Айнуласад ҳарбий базасига 11 ракета билан зарбалар берганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ