Январ 24, 2020 17:11 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг хатиби: Эрон амалиёти Американинг ҳарбий қудратини парчалаб ташлади

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми деди: АҚШ босқинчи армиясининг Ироқ тупроғидаги ҳарбий базаларига Эроннинг ракета ҳужуми Американинг ҳарбий қудратини парчалаб ташлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми ҳужжатул ислом вал муслимин Саййид Муҳаммадҳасан Абутуробифард  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан ӯқилган ӯтган ҳафта Теҳрон жума намозига минглаб кишилар йиғилганига ишора қилиб, деди: Эрон халқи  ӯзининг кӯпмингкишилик унутилмас иштироки билан яна бир марта Инқилобнинг Муаззам Раҳбари, Имом ва шаҳидларнинг  юксак орзулари билан ҳамдам эканлигини намойиш этди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми таъкидладиким: Американинг терррорчи ҳарбийлари томонидан  Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс махсус бӯлинмасининг қӯмондони Генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳодатга етказилиши Американинг минтақадаги ғайриқонуний ҳарбий иштирокига якун ясайди. Эндиликда Вашингтоннинг минтақадаги шериклари ӯзларининг парчаланиб кетаётганини ҳис қилмоқдалар.

Абутуробифард миллионлаб Ироқ халқининг бугун кӯчаларга чиқиб Американинг юртларидан чиқиб кетишини талаб қилаётганига ишора қилиб, илова қилди: Ироқнинг қаҳрамон халқи бу шукуҳли намойишда минтақа халқлари мисоли "Америкага ӯлим!" шиорини айтиб ҳайқиришди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми шунингдек, Американинг ҳийла-найрангларига қарши минтақанинг мусулмон халқлари бирлашишлари лозимлигини таъкидлади.

   

Шарҳ