Январ 24, 2020 18:32 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон доимо ӯз қӯшнилари билан музокара қилишга тайёр

Эрон Ташқи ишлар вазири минтақа мамлакатларининг тинч-тотувлиги ва гуллаб-яшнаши йӯлида қӯшнилар билан доимо музокара қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кеча твиттердаги ӯз шахсий саҳифасида араб тилида шундай ёзувни баҳамлашди: Эрон ӯз қӯшнилари билан доимо музокара қилишга ҳамда Ғарбий Осиё минтақаси халқларининг манфаати учун ҳар қандай амални бажаришга тайёр.

Зариф илова қилди: Эрон минтақа халқларининг қалбига орзу-умидни қайтарадиган, уларга тинч-тотувлик ва бахт-саодат ҳадя айлайдиган ҳар қандай амални қӯллаб-қувватлайди.

Чоршанба куни Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ройтерс ахборот агентлиги билан суҳбатда Эронга қарши исботланмаган иддаоларини такрорлаб, Риёзнинг Теҳрон билан музокара олиб боришга тайёр эканлигини эълон қилган эди.

 Бундан олдинроқ Эрон Ташқи ишлар вазири "Эрон Арабистон ва Форс Кӯрфазининг барча мамлакатлари билан музокара қилишга тайёр"--деб айтган эди..

Ёрлиқ

Шарҳ