Январ 25, 2020 15:44 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (19)

Кирмоншоҳ шаҳридаги “Бесутун” касалхонаси

Азизлар, бугун биргаликда Кирмоншоҳ шаҳрига сафар қилиб, у ердаги машҳур шифо масканларидан бири “Бесутун” касалхонаси билан танишамиз.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг ғарбий қисмида жойлашган Кирмоншоҳ шаҳри Кирмоншоҳ вилоятининг маркази ҳисобланади.

Image Caption

Кирмоншоҳ Эроннинг қадимий шаҳарларидан биридир. Шаҳарда жуда кӯп тарихий обидалар мавжуд.  “Тоқи Бӯстон”, “Бесутун тош битиклари” (Behistun Inscription), Бесутундаги Геркулес ҳайкали (Statue of Hercules in Behistun) каби мислсиз тарихий обидалар шулар жумласидандир. Бу қадимий ёдгорликлардан  2500 йиллик тарихга эга “Бесутун тош битиклари”  2006 йили жаҳон халқлари мероси сифатида ЮНЕСКО ташкилоти томонидан руйхатга олинди. Кирмоншоҳнинг жозибали тарихий ёдгорликларидан  яна “Такяи Муовинал  Мулк”, “Қури қалъа ғори” ҳамда “Маъбуд Анаҳита” обидаларини ҳам қайд қилиш жоиз.

Кирмоншоҳнинг жозибали табиат манзаралари ва тарихий ёдгорликлари жуда кӯп эронлик ва хорижлик туристларнинг таважжуҳини ӯзига жалб этган. Кирмоншоҳ вилояти Ироқ билан чегарадош вилоятдир. Шу сабабли жуда кӯп Ироқлик туристлар бу вилоятнинг машҳур шифо масканларига табобат илинжида ҳам ташриф буюришади. Бу тарихий шаҳардаги хорижлик мизожларга хизмат кӯрсатадиган энг улкан медицина маркази бу “Бесутун”  хусусий   касалхонаси (Bisotoon Hospital) дир.

1999 йили ӯз фаолиятини бошлаган “Бесутун” касалхонаси ва Кирмоншоҳ шаҳрининг бошқа шифо масканларига кӯпроқ Ироқ, Туркия ва араб мамлакатларининг фуқаролари мурожаат қилишади. Бу машҳур касалхона жарроҳлик, терапия, юқумли касалликлар, гинекология, параклиник, тез ёрдам ва лаборотория каби бӯлимлардан иборат.

Ҳар йили бу касалхонада 18000  жарроҳлик амалиёти ӯтказилади. Булар урологик, ортопедик каби умумий ва юрак-томир каби махсус жарроҳликлардир. Шунингдек, бу марказнинг моҳир мутахассислари лапараскопик ва ангиогра́фик жарроҳлик амалиётини ҳам ӯтказишади.

Image Caption

Кирмоншоҳ шаҳридаги “Бесутун” касалхонасида хизмат кӯрсатиш сифатининг аъло даражада эканлиги ва айниқса табобат нархларининг қӯшни давлатларга нисбатан арзонлиги сабабли ҳар йили жуда кӯп чет эллик мизожлар бу шифо марказига мурожаат қилишади.  Касалхонанинг Халқаро бӯлимида эса мизожларнинг яхши ҳордиқ чиқариб, сифатли даволанишлари учун барча шароитлар муҳайё этилган.

Энди азизлар, “Бесутун” касалхонаси Халқаро бӯлимининг мутахассиси доктор хонум Санжарийнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

““Бесутун” касалхонаси Халқаро бӯлимининг мутахассиси Санжарийман. 4 йилдан буён бу шифо масканида хизмат қиламан. Беморлар билан курд ва инглиз тилларида гапириб, уларнинг малакали табобат олишига кӯмаклашиб келаман.

Эронда даволаниш тарифлари минтақа мамлакатларига нисбатан арзон, хизмат кӯрсатиш даражаси эса халқаро стандартлар бӯйича йӯлга қӯйилганлиги сабабли кӯпгина муштарийларимиз табобат туризми учун Эронни танлашади. Кирмоншоҳ Ироқ билан чегарадош, шунингдек туркия ва бошқа араб давлатлари билан яқин масофада жойлашгани боис бу мамлакатларнинг фуқаролари Кирмоншоҳда, “Бесутун” касалхонасининг Халқаро бӯлимида даволанишни афзал кӯришади. Уларнинг айнан бизнинг касалхонамизни танлашига асосий сабаб бу тиббиёт марказининг энг замонавий ва муътабар асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилгани ҳамдир, албатта".

Image Caption

 

Азизлар,   http://bistoonhospital.com/En/Home.aspx сайти , шунингдек  09014615929   телефон рақамига қӯнғироқ қилиш орқали Кирмоншоҳ шаҳри  “Бесутун” касалхонасидаги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб  олишингиз мумкин.

 

Ёрлиқ

Шарҳ