Январ 26, 2020 19:40 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (20)

Теҳрондаги Ганди номли меҳмонхона-касалхона

Бугунги дунёда меҳмонхона-касалхона табобат туризмида янги йӯналиш ҳисобланади. Бундай табобат марказлари касалхонадан фарқ қилади. Сабаби бу ерда мизожга меҳмонхона хизмати ҳам кӯрсатилади. Бемор касалхона шароитидан кӯра меҳмонхона-касалхонада ӯзини осойишта ва роҳатлироқ ҳис қилади.

Image Caption

Меҳмонхона-касалхонада  оддий касалхоналардаги каби расмий руҳ ҳоким эмас. Бу ерда мизожлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи кишилар худди 5 юлдузли меҳмонхонанинг меҳмонлари мисоли кутиб олинади. Меҳмонхона-касалхоналар бемор ва унинг шериклари учун ҳордиқ чиқариш ва даволаниш маскани ҳисобланади.

Маълумотларга кӯра бугунги кунда табобат туризмининг умумий маблағи 100 миллиард долларни ташкил қилади ва бу рақам ҳар йили 20 фоизга ошиб бормоқда.

Эронда ҳам табобат туризмининг янги кӯриниши бӯлган меҳмонхона-касалхоналарни таъсис этишга жиддий эътибор қаратилиб, шу турдаги  бир неча шифо ва ҳордиқ масканлари барпо этилган. Ана шулардан энг муътабари Теҳрондаги Ганди номли меҳмонхона-касалхонадир.

Теҳрондаги Ганди номли меҳмонхона-касалхона Эрон ва Ӯрта Шарқдаги энг катта ва энг замонавий хусусий шифо масканидир. У Теҳроннинг Ганди номидаги кӯчасида жойлашган. Касалхона Ҳиндистоннинг машҳур раҳбари Махатма  Ганди номи билан аталади.

Ганди номидаги меҳмонхона-касалхона 2015 йили таъсис этилган бӯлиб, умумий майдони 32000 метр квадратни ташкил этган 17 қаватлик касалхона ва 21 қаватлик меҳмонхона биноларини ӯз ичига олади. Касалхонада 100 та ётоқжой, 40 та махсус касалликлар учун мӯлжалланган ётоқжой ва 17 жарроҳлик хонаси мавжуд. Бу шифо маркази жаҳонда касалхона ва меҳмонхона қуришнинг энг замонавий стандартлари асосида қурилган бӯлиб, бино 8.5—9  балли зилзилага бардошли деб топилган.

Ганди номидаги меҳмонхона-касалхона кӯптармоқли шифо марказидир.  Унда тез ёрдам, махсус касаллар бӯлими, хонадонларга бориб тиббий хизмат кӯрсатиш, IVF, генетик табобат, параклиник каби бӯлимлар фаолият кӯрсатади. Бу муътабар меди цина марказида беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи кишиларнинг яшаши  учун 100 та хона мавжуд бӯлиб, ҳар бир хона маиший имкониятлардан  ташқари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бунда мезбон ходимадан ташқари тиббий ҳамшира ҳам доимо кӯмакка шай туради.

Азизлар, энди доктор Муҳаммад ҳасан Баниасаднинг Ганди номидаги меҳмонхона-касалхона ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ганди номидаги меҳмонхона-касалхона хориждан табобат учун Эронга ташриф буюрадиган беморлар учун жуда кӯнгилли шифо марказидир. Зеро, бу ерда мизож ҳам даволанади ва ҳам замонавий услубда ҳордиқ чиқаради.

Интернет орқали олдиндан руйхатга олинган беморлар аэропортдан кутиб олиниб, қабул, диагностика ва даволанишнинг барча босқичлари меҳмонхона-касалхона ходимлари назоратида амалга оширилади. Қайд қилиш жоизким, инглиз, араб, турк, курд, франсуз ва бошқа тилларда бемалол суҳбатлаша оладиган бу ходимлар беморларнинг тил масаласидаги мушкулларини ҳам осон қилишади.

Image Caption

Ганди номидаги меҳмонхона-касалхона халқаро мизожларга хизмат кӯрсатиш бӯлимининг ходимлари бемор даволаниб, ватанига қайтгандан кейин ҳам у билан алоқада бӯлиб, соғлигининг бус-бутун тикланиши учун зарур маслаҳатларни бериб туришади.

Даволаниш билан бирга Эроннинг жозибали масканларига саёҳат қилиш орзусида бӯлган мизожлар учун Ганди номидаги меҳмонхона-касалхонада сайёҳлик бӯлими ташкил этилган. Бу бӯлим ходимлари муштарийларнинг исталган шаҳарга саёҳатини ташкил қилади.

 

Азизлар,   http://gandihospital.ir/en/ сайти , шунингдек  +982142603000   телефон рақамига қӯнғироқ қилиш ёхуд [email protected] электрон почтасига мактуб йӯллаш орқали Теҳрондаги Ганди номли меҳмонхона-касалхонадаги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб  олишингиз мумкин.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ