Январ 28, 2020 13:01 Asia/Tashkent
  • Лорижоний:

Эрон парламенти раиси фаласинликларга қарши " Аср муомаласи" лоийҳасига ишора қилиб, ушбу фирибгалик ва сохта лойиҳа ислом мамлакатлар ўртасидаги ажралиш ва ихтилофларнинг натижаси бўлиб, АҚШ ва сионистик режимга бундай ёвузликни ижро этишга уринишига шароит яратиб берган деб таъкидлади.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сионистик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам бугун "Аср Муомаласи" номли лойиҳа тақдимотини бўлиб ўтишини хабар қилди.

 Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  ҳам бугун  парламентнинг иш дастуридан олдин сўзлаган нутқида, АҚШ мусулмонларга зарба бериш учун янада кенг қамролироқ дастур тайёрламоқда ва  " Аср муомаласи"  сохта ва фирибгарлик лойиҳаси доирасида барча мусулмонларни таҳқирлашни кўзда тутган деб аниқлик киритди.

Лорижоний шунингдек,  АҚШ давлати яқинда ўзига қарши Ироқ халқининг қўзғолонида аксини топган, бундай ҳатти- ҳаракатларининг натижасига шоҳид бўлади деб баён этди.

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида,  АҚШ давлатини Эронга зарба бериш учун навбатдаги фитналарига тўхталиб,  АҚШнинг ҳозирги сиёсати Эрон халқига зарба бериш ҳамда  мамлакатда умидсизлик ва ихтилофларни вужудга келтиришга қаратилган, аммо Эрон халқи ва давлати бирлик ва ҳамжиҳатлик билан душманларнинг барча фитналарини чипакка чиқаришади деб аниқлик киритди.

    

Ёрлиқ