феврал 08, 2020 19:14 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи сиёсатининг стратегияси-- минтақада осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш

1979 йилнинг феврал ойида Эрон Исломий Инқилоби ғалабаси минтақа ва жаҳонда жуда катта ӯзгаришларни келтириб чиқарди. Сиёсий назариётчилар буни "Янги аср" дея номлашди.

Исломий инқилоб Шарқ ва Ғарб қутбларига тақсимланган дунёда янги бир воқеълик бӯлди. Американинг босимлари ва яккалантириш сиёсатларига қарамай Эрон Ислом Жумҳурияти минтақа ва халқаро миқёсдаги тинчлик-осойишталикка нисбатан  вужудга келтирилган таҳдидларни бартараф қилишда муҳим рол ӯйнади. 

Эрон минтақавий ва халқаро кескинликлар вужудга келгани чоғи доимо тинчликнинг ҳомийси вазифасини бажарган. Эрон нуқтаи назаридан барча минтақавий ва халқаро миқёсдаги уруш-жанжалларнинг асосий сабаби воқеъликка бир томонлама ёндашишдир.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний Тожикистоннинг пойтахти Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган  "Осиёда муроса ва ӯзаро ишонч" 5-конференциясида деди: "Бугунги нозик вазиятдан келиб чиқиб, қайд қилиш жоизким, аъзо мамлакатлар ӯз сиёсатларида плюрали́змни мустаҳкамлаш ва бир ёқлама сиёсатларга чек қӯйишлари керак".

Кейинги йилларда  Американинг  минтақадаги хатти-ҳаракатлари унинг тинчлик тарафдори эмас, балки нефтни талон-тарож қилиш ва қурол савдосини авж олдириш мақсадида эканлигини ошкор қилди. Бу ёвуз мамлакатнинг Ал Қоида ва ИШИД каби террорчи ташкилотларни вужудга келтириши, Ироқ, Афғонистон ва Сурияни култепага айлантириши ва минтақадаги нефт захираларини ғорат қилиши бунинг ёрқин далилидир.

Image Caption

Американинг мазлум Яман халқининг бошидан уруш оловини сочаётган Саудия Арабистонини қӯллаб-қувватлаши ва машъум сионистик режимнинг Фаластин юртидаги босқинчиликларини маҳкум этувчи резолютсияларга вето қӯйиши миллионлаб кишиларнинг ӯлими ва овораю сарсон бӯлишига сабаб бӯлди.

 Исломий Инқилобнинг муаззам Раҳбари мустабид мамлакатлар армияси билан Исломий Жумҳурият армияси ӯртасидаги фарқ ҳақида гапириб, дедилар: мустабид мамлакатлар армиясининг асосий масъулияти бошқа мамлакатларга тажовуз ва ғорат қилиш ҳамда уларга зарба беришдир. Аммо Исломий Жумҳурият армиясининг мантиқ ва фалсафасида мудофаа бош омил ҳисобланади. Бу фалсафада тажовузга мутлақо ӯрин йӯқ.

Ҳарам мудофаачилари

Америка Ғарбий Осиё минтақасида кескинликни келтириб чиқарувчи асосий манба ҳисобланади. Эндиликда ҳам минтақада янги фитналарнинг гувоҳи бӯлиб турибмиз. Бу фитналар минтақадаги  хавфсизликни издан чиқаришга қаратилдан.

Ғарбий Осий халқаро майдондаги жуда кӯп ӯйинчиларнинг таважжуҳини ӯзига жалб этган муҳим минтақа ҳисобланади. Минтақанинг геосиёсий ва геостратегик мақеъи, улкан энергетик захиралари унинг жозибадорлигини оширган. Шу сабабли минтақадан ташқаридаги қудратлар бу ҳудуда нуфуз пайдо қилиш учун ӯзаро рақобатга киришганлар.

Аммо Эроннинг бу мавзудаги нуқтаи назари минтақа мамлакатларининг  умумий хавфсизлиги, ӯзаро сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликларга қаратилган. Ана шу доирада амал қилиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Суриянинг террорчиларга қарши курашда кӯмаклашиш ҳақидаги даъватини қабул қилиб, Сурия халқи ва унинг қонуний давлатига ёрдамини аямади.

Эрон Афғонистон, Ироқ ва Сурияга тинчлик-осойишталикни қайтариш учун бор имкониятларини ишга солиб, бу заминада ӯзининг ташқи сиёсатини анчайин ривожлантирди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг барча сай-ҳаракатлари халқаро қонун-қоидалар ва БМТнинг деклорациялари асосида бӯлиб, у осойишта ва тинч-тотув минтақани вужудга келтириш учун ҳамкорликларини давом эттирмоқда. 

 

Эроннинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузи кун сайин юксалмоқда

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ