феврал 09, 2020 14:42 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Евроосиё иттифоқи билан савдо- иқтисодий товар айирбошлаш ҳажми бир миллиард доллардан ошди

Эроннинг божхона халқаро ишларидаги идораси Бош директори 2019 -чи йилнинг 27 октябрида Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида савдо ҳамкорлик келишувни ижро этила бошланганидан бери Эрон ва бу иқтисодий иттифоқ ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошганини хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эроннинг божхона халқаро ишларидаги идораси Бош директори Ҳусейн Кохкий,  Теҳронда ўтказилган " Экспорт, транзит ва Евроосиё" йиғилишида  Евроосиё иқтисодий иттифоқини ёрқин келажакка эга бўлганини таъкидлаб,  айрим мамлакатлар  жумладан Ҳиндистон давлати ҳам бу иттифоққа қўшилиш учун музокараларни бошлаган деб айтди.

Кохкий  Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи  келишувида божхона ролига тўхталиб,  бу келишувнинг тури моддалари Эрон божхонаси системасинии  билвосита равишда қийматлари, тарифалар ва изҳоротини эълон қилишига рухсат беради деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Евроосиё ўртасидаги савдо- иқтисодий келишув  меморандуми ўтган йилнинг 27 октярида ижро этила бошланди.

Бу келишув 862 турдаги маҳсулотлардан иборат бўлиб, бундан 360 тури Эрондан Евроосиё иттифоқига аъзо давлатларга экспорт этилади  ва 502 навъидаги маҳсулотлар Евроосиёдан Эронга импорт қилинади.

Эндиликда 5 мамлакат-Россия, Беллорус, Қозғистон, Қирғизистон ва Арманистон бу иқтисодий ташкилотга аъзо бўлган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ