феврал 14, 2020 18:00 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳожизода: Американи минтақадан ҳайдаб чиқариш учун исломий мамлакатлар бирдамлиги зарур

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси ҳаво-космик кучларининг қӯмондони деди: Американи минтақадан ҳайдаб чиқариш учун барча исломий мамлакатлар ҳамда муқовимат жабҳасига кирган мамлакатларнинг бирдамлиги зарур.

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси ҳаво-космик кучларининг қӯмондони генерал Амирали Ҳожизода Яманнинг "Ал Масира" телеканали билан мусоҳабада таъкидладиким:  Бугунги кунда муқовимат жабҳаси фақат Эрон эмас. Балки эндиликда муқовимат қамрови  Қизил денгиздан Ӯрта Ер денгизигача,  Яманнинг "Ансоруллоҳ" ҳаракатидан Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ"игача кенгайган.

Генерал Ҳожизода Ироқнинг "Айнул Асад" ҳарбий базасида америкалик ҳарбийларнинг талафотлари ҳақида гапириб, деди: Бу ҳарбий базага урган ракета зарбаларимизда ҳалок бӯлганлар сонини яшириш америкалик масъулларнинг ожизлиги нишонасидир. Вашингтон бу ҳалокатли зарба натижасида ҳарбийларининг бош мияси чайқалганига иқрор бӯляпти, яқин орада ҳалок бӯлганларни ҳам эътироф қилади.

Эслатиб ӯтамиз:Америкалик ҳарбийлар Бағдод аэропорти яқинида Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс махсус бӯлинмасининг қӯмондони генерал Қосим Сулаймоний ва унинг ҳамроҳларини террор қилган эди. Американинг бу ёвуз қилмишига жавоб сифатида Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси 2020 йилнинг 8 январ куни Ироқнинг Ал Анбор вилоятида жойлашган Американинг "Айнул Асад" ҳарбий базасига 13 та ракета билан зарба урди.

Шарҳ