феврал 14, 2020 19:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия иқтисодий муносабатларини ривожлантириш зарурати таъкидланди

Эроннинг Россиядаги элчиси Шарқ, айниқса Россия Эрон муносабатларида афзалликларга эга эканлигини таъкидлади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Москвадаги элчиси Козим Жалолий Россия Энергетика вазири Александр Новак билан мулоқоти чоғи Эрон ва Россия раҳбарларининг иродаси  икки мамлакат ӯртасидаги кӯптомонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилганлигини таъкидлаб, илова қилди: Эрон Ислом Жумҳурияти Россия билан барча соҳалар, айниқса иқтисодий соҳадаги муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдоридир.

У Америка ӯзининг золимларча санкциялари билан Эрон ва Россия иқтисодиёти асосларини емирмоқчи эканлигига ишора қилиб, деди: Теҳрон ва Москва Америка ва Ғарбнинг санкцияларига парво қилмай, ӯзаро муносабатларини мустаҳкамлашлари лозим.

Россия Энергетика вазири ҳамда Эрон ва Россия иқтисодий комиссиясининг ҳамраиси  Александр Новак ҳам Эроннинг ЕОИИ тарифлари лойиҳасига қӯшилиши Эрон ҳамда Россия, шунингдек,  ЕОИИ мамлакатлари ӯртасидаги муносабатлар асосларини мустаҳкамлаганига ишора қилиб, қӯшимча қилди: Россия барча соҳалар, хусусан тижорат ва иқтисод соҳасида Эрон билан муносабатларини кенгайтиришга тайёр.

 

Ёрлиқ

Шарҳ