феврал 14, 2020 20:16 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирининг Канада Бош вазири билан мулоқоти

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Германиянинг Мюнхен шаҳрида ӯтказилаётган Хавфсизлик конференциясида иштироки доирасида Канада Бош вазири билан учрашиб, мулоқот қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан  Канада Бош вазири Жастин Трюдо мулоқотида томонлар иккитомонлама муносабатлар ҳақида фикр алмашишди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, Мюнхен конференсияси очилишидан олдин ӯзининг канадалик касбдоши Франсуа-Филипп Шампань билан ҳам мулоқот қилди.

Бугун ӯз ишини бошлаган  Мюнхен Хавфсизлик конференциясининг 56-йиғилиши якшанба кунигача давом этади.

Шарҳ