феврал 15, 2020 13:09 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ нодонлиги  билан  Ғарбий Осиёни уруш остонасида туришига замин яратиди

Эрон ТИВ раҳбари, АҚШ режимини Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги жиноятига тўхталиб, АҚШ давлати нодонлик ва нотўғри маълумотлар билан Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ни уруш остонасига олиб келишига сабаб бўлди деб айтди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида  АҚШнинг NBC  телеканалига  берган интервьюсида, АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпеони январь ойида ва генреал Сулаймонийни шаҳид этиш бўҳронлари авжида  Эронга номуносиб мактуб йўллаганига тўхталиб, Помпео мактуби таҳдидлардан тўла эди ва Эрон ҳам бу мактубига қаттиқ жавоб қайтарди деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф Эрон билан бўҳронларни кенгайтириши туфайли АҚШ позициясини қаттиқ танқид этиб,   Трампни ўз позициясини ўзгартириши бўҳронларни тўхтатишининг шарти эканлигига ишора этиб, АҚШ ўз ҳатти- ҳаракатлари оқибатлари учун асосий масъулдир деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари, АҚШн режимини Эрон давлати Ироқ ва Ливан муқовимат гуруҳларини назорат этмоқда деган иддаоларини рад этиб, генерал Сулаймоний шаҳид бўлишидан олдин  Ироқда кескинликларни каммайтириш пайида эди деб аниқлик киритди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, кеча Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида мухбирлар билан суҳбатида  Европа давлатлари Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилганида Эрон ҳам  ўз мажбуриятларини камайтириш жараёнини тўхтатади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ