феврал 16, 2020 11:30 Asia/Tashkent
  • Зариф минтақа давлат раҳбарларига хитобан: АҚШ ва Исроил режими Ғарбий Осиёга тинчлик келтирмайди

Эрон ТИВ раҳбари минтақа мамлакатлари АҚШ ва Исроил режимини ҳеч қачон Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ да тнчлик ва барқарорликни ярата олмайдиганини била олиши керак, деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Мюнхен хавфсизлик конференциясида қатнашиш мақсадида Германияга борган Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  кеча  БИ БИ СИ телеканалига берган инервьюсида,  Теҳрон давлатини  минтақа мамлакатлари билан хавфсизлик бир механзимга қўл топишга тайёр эканлигига тўхталиб,  Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақаси хавфсизлиги  минтақа мамлакатлари томонидан таъминланиши лозим деб изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганидан кейин  Арабистондан  Теҳрон билан музокара ўтказишга қизиқаётгани моҳиятига эга хат олганини тасдиқлаб, Эрон ҳам Арабистон йўллаган хатига ижобий жавоб қайтарди, аммо  ҳозиргача Риёз томонидан бошқа жавоб келмади деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Теҳрон давлатни  қўшни давлатлар иа кескинликлар ва ихтилофларни вужудга келтириш пайида бўлмаганини таъкидлаб,  Теҳрон давлати  қўшни мамлакатлар хавфсизлигини ўз хавфсизлиги сифатида билиши ва қўшни давлатлар билан ҳардоим музокара олиб боришга тайёр эканлигини маълум этди.

Зариф шунингдек  Арабистон ва БАА режимларини  Ғарбий Осиё /Яқин Шрақ/ да кескинликларни оширишга уринаётганини баён қилар экан, Қувейт, Қатар, Уммон, Ироқ  давлатлари ҳам Эроннинг " Ҳурмуз бўғози ва Форс Кўфвази тинчлигига қаратилган " Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳси ва таклифига жавоб беришган, аммо ҳозиргача Арабистон,БАА ва Баҳрайн томонидан жавоб келмаганини эълон этди.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида  минтақадаги кескинликларни камайтириш учун кўп йўллар мавжуд, аммо энг аввало қўшни давлатлар истак- хоҳиши  ва ҳақиқий саъй-ҳаракат лозим деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ