феврал 16, 2020 19:42 Asia/Tashkent
  • Лорижоний Башор Асад билан мулоқот қилди

Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Димишқда Сурия президенти Башор Асад билан учрашиб, мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабарига кӯра Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Али Лорижонийнинг  Сурия президенти Башор Асад билан мулоқоти  чоғи томонлар минтақага оид масалалар  ва муқовимат жабҳаси кучларининг Сурия шимолий-ғарбий ҳудудларидаги ғалабалари ҳақида фикр алмашишди.

Лорижоний ва Асад шунингдек, Суриядаги хорижлик кучлар томонидан дастакланаётган террорчи гуруҳларга қарши курашиш ва уларнинг томирини бу мамлакатдан қӯпориб ташлаш  учун минтақавий ҳамкорликнинг зарурати ҳақида тӯхталдилар.

Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Али Лорижоний бугун (якшанба) Сурия олий мартабали давлат мулозимлари билан мулоқот қилиш учун Эрон парламенти ҳайъати раҳбари сифатида Димишққа борди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ