феврал 16, 2020 20:35 Asia/Tashkent
  • Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига сайлов ӯтказиш тартиби

Жорий йилнинг 21 феврал куни ӯн биринчи чақириқ Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига ҳамда 5-чақириқ Экспертлар Кенгашига сайловлар ӯтказилади.

Эронда сайлов мавқеъи  мамлакат Конституцияси билан мустаҳкамланган бӯлиб, бутун халқ ва масъуллар сайлов масаласида бурчли эканликларини яхши ҳис қилишади.

Эрон Ислом Жумҳуриятида  Исломий Кенгаш Мажлисига сайлов ва бошқа сайловларни ӯтказиш шарт-шароитларини муҳайё қилиш Ички ишлар вазирлиги зиммасидадир.

Эрон Ислом Жумҳурияти Конститутсиясининг 62-моддасига асосан  Исломий Кенгаш Мажлиси яширин овоз бериш йӯли билан бевосита сайланадиган вакиллардан ташкил топади. Сайловчи, сайланувчи ва сайлов ӯтказиш шароитлари қонун асосида белгиланган. Исломий Кенгаш Мажлисида намояндалик муддати тӯрт йил бӯлиб, халқ вакили Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига қонунда белгиланган тартибда сайланади.

Сайлов ӯтказилиши ҳақида Ички ишлар вазирлигининг буйруғи содир этилгач, сайловни қонун асосида шаффоф ӯтказиш учун сайлов ҳавзаларида сайловни ӯтказувчи комиссиялар тузилади.

Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига сайлов ӯтказиш тӯғрисидаги қонуннинг 28-моддасида сайланувчини руйхатга олиш учун етти шартга риоя қилиниши таъкидлаган.Бу шартлар қуйидагилардан иборат: Ислом ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг муқаддас тузумига эътиқод ва бу эътиқодга амалда риоя қилиши, Эрон Ислом Жумҳуриятининг фуқароси бӯлиши, Конституция ва вилояти фақеҳга садоқат, олий маълумотлилик, сайлов ҳавзасида сайловнинг натижасига таъсир ӯтказадиган даражада нуфузга эга бӯлмаслик, кӯриш, эшитиш ва сӯзлаш неъматига эгалик даражасида жисмоний соғломлик, ӯттиз ёшга тӯлган ва етмиш беш ёшдан ӯтмаган бӯлиши".

Конститутсияда қайд этилган диний озчилик вакилларидан бӯлган номзодлар ӯз динлари ақидасида устувор бӯлишлари шарт.

Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига сайлов ӯтказиш тӯғрисидаги қонуннинг 29-моддасида келтирилишича икки гуруҳ кишилар Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига сайланиш учун номзод сифатида руйхатга олинмайди. Биринчиси: мансабдор шахслар. Исломий Кенгаш Мажлисига сайланиш мақсадида  номзод сифатида руйхатга олиниш учун мансабдор шахс энг камида сайловга руйхатга олинишдан олти ой бурун ӯз мансабидан истеъфо бериши керак.  Иккинчи гуруҳ: суд ҳукми билан  давлат ва жамоат ташкилотларида юксак раҳбарлик   лавозимларини эгаллаш ва сайловларда ӯз номзодини қӯйиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар.

Номзадларни руйхатга олиш босқичи ниҳоясига етгач, қонун асосида уларнинг салоҳияти ӯрганиб чиқилади.

Сайловлар тӯғрисидаги қонуннинг 48-моддасига асосан руйхатга олиш кунлари Ички ишлар вазирлиги ва Тузум манфаатларини белгилаш Кенгаши номзодлар руйхатини уларнинг бу мақомга лойиқлик салоҳиятини текшириб кӯриш учун қонунчилик доирасида Хавфсизлик вазирлиги, Бош прокуратура, Фуқаролик ҳолатларини қайд қилиш ташкилоти, фуқаронинг шахсини аниқлаш ташкилоти ва халқаро политсия--интерполга юборилади. Ушбу ташкилотлар 5 кун давомида ӯз текширувларининг ҳужжатларга асосланган хулосасини мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳамда  Тузум манфаатларини белгилаш Кенгашига эълон қилишга вазифадордирлар".

Сайловлар тӯғрисидаги қонуннинг 50-моддасига асосан   номзоднинг салоҳияти фақат қонун асосида ҳамда  муътабар ҳужжат ва далилларга асосланган ҳолда рад этилиши мумкин.

Салоҳияти рад этилган номзодлар бу ҳақдаги ҳужжатни қӯлга киритган кундан бошлаб 4 кун давомида ҳужжатларга асосланган шикоятини вилоят сайлов комиссиясига тақдим қилиши мумкин. Уларнинг шикояти қонун асосида кӯриб чиқилиб, натижаси эълон қилинади.  

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ