феврал 17, 2020 14:57 Asia/Tashkent
  • Руҳоний:  Эрон халқини душманлар босимлари қаршисида тура олиши дунё раҳбарларини ҳайратга солган

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эроннинг тараққиёт ва ривожланиш йўлидаги мувафақиятларини тўхтатиш учун душманларнинг фитналарига ишора қилар экан, турли мамлакатлар раҳбалари ҳардоим Эрон халқининг душманлар босимлари қаршисида метингдек тура олишидан ҳайрон қолишган деб изоҳлади.

Бугун Эрон президенти  "Хоразмий" Халқаро фестивалининг 33 чи босқичи ҳамда бу фестивал ғолибларини тақдирлаш маросимида, Европа ва Ғарб давлатларининг  раҳбарлари  Эрон халқини босимлар қаршисида тура олиб илм тараққиёт чўққилари томон  ҳаракта қилишидан ҳайрон қолишган деб таъкидлаи.

Руҳоинй  Эрон мамлакатини турли соҳаларда ривожланиб бораётганига тўхталиб,  Теҳронни ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтириши ва фаолиятларини қайта тиклашдан кейин МАГАТЕ мутахассислари Эрон ядровий марказларига борганида,  Эрон давлатини  янги сентрафугаларни ишлаб чиқаришдаги суръатида ажабланишди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  космик соҳасидаги Эрон давлатининг мувафақиятларини баён қилар экан,  Эрон бу соҳада муҳим одимлар ташламоқда ва ўзини ўрганишларни давом эттиради деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ