феврал 21, 2020 11:54 Asia/Tashkent

Эронда парламентнинг 11 чи сайловлари ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 чақириғи ўртабосқиич илк сайловлари бошланганининг биринчи дақиқаларида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари сайлов бюллетенни сайлов қутисига ташладилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнларига буюрган ташрифида  сайлавларни миллий манфаатларнинг кафили эканлигини таъкидлаб, сайлов куни миллий байрам кунидир деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  сайловда қатнашишни шаръий ва қонунинй бир вазифа ва бурч эканлигига ишора этиб,  сайлов куни овоз бериш учункелган ҳамда ўз ҳаққи бўлган  мамлакат ишлари бошқарувини  қўлига олиш  жараёнида қатнашишни истайдиган халқнинг маданий ҳақ -ҳуқуқини амлага ошириш санаси ҳисобланади деб  изоҳадилар.

Эслатиб ўтамиз бугун жума соат 8:00 Эрон парламенти 11 чи сайловлари ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 чақириғи ўртабосқиич илк сайловлари бошланди.

Бугун Эроннинг 208 сайлов участкаларида парламентнинг 290 вакилини сайланиши кутилмоқда.

Овоз бериш  10 соат давом этиши ва лозим бўлганда  шаҳар ва вилоят ҳокимлари эълонига асосан унинг муддати яна узайтирилиши кутилмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ