феврал 21, 2020 13:53 Asia/Tashkent
  • Эрон давлатининг уч ҳокимияти тармоғи раҳбарлари  парламент сайловида иштирок этдилар

Эрон давлатининг қонун чиқарувчи , ижро этувчи ва суд ҳокимияти раислари мамлакатда бошланган парламентнинг 11 -чи сайловлари ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 чақириғи ўртабосқич илк сайловларининг биринчи дақиқаларида сайлов қутиларига сайлов бюллетенларни ташлашди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрондаги Ички ишлар вазирлигининг кўчма сайлов қутиларига бюллетенни ташлаганидан кейин бугун Эрон халқи  янги фахр- ифтихорларини намойиш этиб, душманларни олдингиданда ноумид қилган, деб изоҳлади.

Руҳоний ўз сўзларида,  Эрон ислом жумҳурияти парламент сайловидан 40 йил ўтиб бормоқда ва ўтишда уруш ва қийинчиликлар вазияти билан бир пайтда, сайловлар ўз вақтида ўтказилган деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек,   Эрон парламентининг 11 чи сайловини халқ берган овозлари билан ташкил этилишидан хурсандчилик билдириб,  11- чи парламентига энг яхши номзодлар йўл олишига умид қилди.

Эрон суд ҳокимияти раиси Сайид Иброҳим Раисий ҳам Теҳрон шаҳридаги сайлов участкаларидан бирига бориб овоз беришидан сўнг, сайловлар душманлар  фитналари ва ҳийлаларини пучака чиқаради деб таъкидлади.

Раисий ўз сўзларида  Эрон халқини турли саҳналарида қатнашиши,  душманларни ноумид қилган ва уларни бугунги сайловардаги иштироки ҳам душманлар умидсизликига сабаб бўлган деб аниқлик киритди.

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Қум шаҳрида сайлов участкаларида берган овозидан кейин, АҚШ масъуллари ва уларга тегишли ОАВ ҳам  Эронга зарба бериш учун кўп саъй -ҳаракатлар қилишмоқда, аммо  сайловни биринчи соатларида халқинг кенг- қамровли иштироки душманларга қаттиқ жавоб бўлди деб эълон этди.

 

       

Ёрлиқ

Шарҳ