феврал 21, 2020 15:48 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозининг мувақққат имом хатиби, Эрон халқини парламентнинг 11 чи сайловлари ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 чақириғи ўртабосқиич илк сайловларида қизғин қатнашганига ишора этиб, Эрон халқи сайловларда қатнашиб " АҚШга ўлим" шиорини амал ижро этганини исботлаб беришди деб таъкидлади.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Сайид Ахмад Хотамий сайловларда халқнинг кенг- қамровли иштироки душманларни қаттиқ ғазаблантирганига ишора этиб, душманлар ва уларга қарам бўлган ОАВ Эрон халқидан илтимос оҳангида  сайловларда қатнашмасликни сўрадилар, аммо Эрон халқи  сайловларда қатнашиб,  уларга қатъий жавоб қайтардилар деб қўшимча қилди.

Оятуллоҳ Хотамий шунингдек, сайловарда халқнинг қатнашиши  душманларни ноумид қилиб Эрон халқи ифтихорларига янги ифтихор қўшди деб изоҳлади.

Теҳрон жума намози имом хатиби, Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақаси ўзгаришларига ишора этиб, душманлар, Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари генерал Қосим Сулаймонийни террор этиши билан муқовимат жабҳасини заифлашитиришга умид қилишганди, аммо  Ироқ ва Ливандаги АҚШнинг мувафаққиятсизликлари, Алеппо атрофидаги террорчи такфирийларни орқага чекиниши ва 9 йилдан кейин илк марта бу шаҳар аэропортида йўловчи самолётни қўнгани ўтган кунлар давомида муқовимат кучларини хуш ва яхши хабараридан бўлган деб  аниқлик киритди.

Оятуллоҳ Хотамий ўз хутбалари давомида " Аср муомаласи" лойиҳасини бутунлай мағлуб  бўлганини баён этар экан, минтақа АҚШ ва сионистик режим учун тинч жой эмас деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ