феврал 23, 2020 11:44 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари Эрон халқига миннатдорчилик билдириб, душманлар фитналарига қарши курашни таъкидладилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари сайловларнинг буюк имтиҳонида Эрон халқининг талаб даражасидаги иштироки, душманларнинг кўптомомонлама ташвиқотлари, бу сайловлардан суиистеъмол қилиш учун уларнинг фитналарини муваффақиятсизликка учратганини олқишлаб, мамлакатимизнинг турли органлари ва соҳаларига зарба беришга қаратилган душманларнинг фитналари қаршисида тура олиб, ҳушёрлик билан амал қилишни тавсия этдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллҳил Узмоъ Хоманаий  Фиқҳдан ташқари дарслар йиғилишини бошланишида  сайловлар жараёнида халқ иштирокига қарши бегоналарнинг ташвиқот тармоқларининг салбий атмосфера яратиши ва фитналарига тўхталиб,  душмналарнинг салбий ташвиқотлари бир неча ой олдиндан бошлаб сайловларни яқинлашиши билан янада авж олди, хусусан сўнгги икки кун ичида маълум  вирус ва хасталик баҳонаси билан уларнинг  ОАВ-и  Эрон халқини сайловларда қатнашишини олдини олиш мақсадида бор куч қудратини ишга солди деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Худованди мутаолга шукроналар айтиб ,  душманларнинг барча ғаразли ҳатти-ҳаракатларига қарамай Эрон халқини сайловларда кенг -қамровли қатнашганини олқишлаб, Худованд бу халққа ғалабани насиб этиб тақдирида ёзгани маълум бўлмоқда деб қўшимча қилдилар.

Ул зот душманларнинг душманликлари Эрон мамлакатининг  фақат иқтисод, маданият ва диний эътиқод ва инқилобий ишонлари билан чекланиб қолмайди, улар ҳатто Эрон халқи сайловларига ҳам қарши чиқишмоқда, чунки  душманлар Инқилоб хизматида бўлган дин номи билан халқни сайлов қутилари олдига бориб овоз бериши орқали ҳақиқатларни руёбга чиқаришини исташмайди деб аниқлик киритдиар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  исломий тузумда сайловлар ўтказилишини  душманларнинг динни демократия ва эркинликка қаршидир деган идаолларини асоссиз эканлигини исботлабларини баён этар экан, Исломий жумҳуриятдаги сайловлар  динни кўптомонлма демократиянинг мукаммал бир рамзи эканлиги ҳамда ўтган 41 -йил мобайнида  37 сайловларни ўтазилгани  исломий тузумни мислсиз даражада халқчилик жараёнини ҳимоя этаётганини яққол кўрсатиб бермоқда деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Эроннинг турли соҳаларига қарши  душман томонининг минглаб ҳатти-ҳаракатлари қаршисида Эрон халқи ҳам ўзини ҳимоя қилиш, душман зарбаларини олдини олиши  шунингдек душманлар ташвиқотлари ва таблиғотлари қаршисида тура олиш учун лозим чоралар кўриши шарт ва зарурдир деб эълон этдилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ