феврал 24, 2020 14:57 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 12 кишига етди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус натижасида қурбон бўлганлар сонини 12 кишига етганини эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлар ва умумий алоқалар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур  бугунги суҳбатида Эронда коронавирус натижасида вафот этганлар сонини 12 кишига ва мубтало бўлган шахслар сонини 64 нафарга етганини маълум этди.

Кечанги маълумотарга асосан Эронда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 43 нафарга етганди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам   Соғлиқни сақлаш вазирига қилган янги фармойишида   бу вирусни тарқалишини олдини олиш ва бутунлай нобуд қилиш учун соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча муассасаларнинг саъй-ҳаракталарини назорат қилишга масъул этиб  тайинлаб уни ҳардоим бу мавзу борасида ҳисобот бериб туришини таъкидлади.

Ёрлиқ

Шарҳ