феврал 26, 2020 11:35 Asia/Tashkent
  • Зариф: Трамп Эронни ИШИДдан нафратланишини тан олди

Эрон ТИВ раҳбари Твиттер саиҳфасида тарқатган мурожаатида Дональд Трампни АҚШ ҳарбийларини Сурия нефти учун бу мамлакатда қолаётгани ва Эрон мамлакатини ИШИД террорчи гуруҳидан нафратланишини тан олганини деб ёзди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, АҚШ президенти Дональд Трамп  барчамиз огоҳ бўлган мавзуни тан олди яъне у АҚШ армиясини Сурия  нефтини талон- тарож қилиш мақсадида Сурияда қолаётганини эътироф этди деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  Трампни Эрон мамлакатини ИШИДдан нафратланиши ҳамда Сурия , Эрон ва Россия ИШИДга қарши кураш олиб боришганини тан олди деб таъкидлади.

Зариф ўз твитида, АҚШ нафақат ИШИДга қарши кураш  олиб бормади, балки  ИШИД террорчи гуруҳининг биринчи рақамли душмани бўлган генерал Сулаймонийни террор этди. АҚШнинг бу жиноятлари эса Трамп , унинг ёрамчилари ва ИШИД томонидан нишонланди де аниқлик киритди.

Кеча Донадьд Трамп  Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Нарандра Моди билан учрашганида  АҚШ армияси турли террорчи гуруҳлар, жумладан Алқоида, ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларни мағлуб этганини иддао қилиб, ў таъбири билан АҚШга ўхшаб бошқа мамлакатлар масалан Россия, Эрон в Ироқ ҳам террорчиларга қарши курашни кучайтиришлари лозим деб айтди.

Трамп иддаоси шу ҳолдадирки, унинг олдинги сўзлари АҚШнинг ўзи ИШИДни ташкил қилгани ва бошқа томондан  минтақа мамлакатларининг тан олишича Эрон давлати Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши кураш олиб бориб, бу террорчи гуруҳни мазкур мамлакатларда тормор этиб нобуд қилганидан далолат бермоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ