феврал 27, 2020 15:39 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати АҚШнинг бирёқлама сиёсатларига эътироз билдирди

Эрон ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва халқаро ишлар бўйича ўринбосари, АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан бирёқлама чиқиши ҳамда Эронга қарши бу давлатнинг душманона ҳатти-ҳаракатларини қаттиқ танқид қилиб, эътироз билдирди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбарининг ҳуқуқий ва Халқаро ишлар бўйича муовини Муҳсин Баҳорванд,  Женевада БМТнинг қуролсизлантириш мавзусидаги конференциясида, АҚШ давлати БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида БМТнинг резолюцияларини паймол этмоқда, аммо бошқаларни бу резолюцияларни паймол этишга мажбурлаб, айни ҳолда  Эронни уша резолюцияларни риоя қилмасликка айблаб, танқид этади деб айтди.

Баҳорванд  шунингдек,  АҚШнинг бирёқлама сиёсатларини дунёда  ядровий  қуролсизлантириш жараёнини жорий қилиш учун Халқаро саъй -ҳаракатлар йўлига монелик яратаётганини таъкидлаб, сионистик режим  дунёда атом қуроллари хавф- хатариниг энг муҳим марказидир ва АҚШ ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари  бу режимнинг ядровий қуроллари ва жиноятларини кўрмаганга олишмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари шунингдек,  Эронни Яман халқига ёрдам етказгани учун  танқид қилган Арабистон ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ол Сауд иддаоларига  берган жавобида,Арабистон  ўзи хохлаган тарзда минтақа халқлари билан муносабатда бўлиш ҳақига эга эмас деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ муовини  Эрон ислом жумҳурияти  ҳардоим Ямандаги урушни тугатиш учун музокара ўтказишни қўллаб қувватлаганлигига тўхталиб, Арабистон Яман урушини бошлаб юборди ва илгаригидек бу мамлакатга қарши тажовузларини давом эттирмоқда деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ