феврал 28, 2020 15:55 Asia/Tashkent
  • Коронавирус туфайли Эроннинг 23 вилоятида жума намози иқомаси ўтказилмади

Эроннинг айрим вилоятларида бу ҳафтанинг жума намози коронавирус эпидемияси сабабли ўтказилмади.

Жума имомлари сиёсат кенгаши ўзининг бир эълонида, коронавирусга қарши кураш олиб боришда Эрон тиббий таълим бериш ва даволаш ҳамда Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг раҳбарлари, масъуллари ва шифокорларининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатини қадрлаш билан бирга бу ҳафтанинг жума намози иқомаси коронавирус эпидемияси сабабли Эроннинг 23 вилоятида ижро этилмайди,-деб эълон қилди.

Бу эълонга асосан, жума намоз иқомаси Эрон бўйлаб бошқа шаҳарлар ва минтақаларда умумий гигиена ва санитария қоидаларини риоят этган ҳолда ўтказилади.

Эронда коронавирусга чалингларларнинг сони 245 кишига етди ва ҳалок бўлганларнинг сони эса 26 кишини ташкил этади.

Коронавируснинг тарқалиши 2019 йил декабр ойидан Хитойнинг Ухань шаҳридан бошланди ва унинг келиб чиқиш манбаси эса ёвойи ҳайвонлардан келиб чиққан деб айтилади.

Ҳозирда бу вирус Хитойнинг 30 вилоятига қўшимча, 50-дан ортиқ мамлакатлар, жумладан Америка, Англия, Австралия, Тайланд, Жанубий Корея, Япония, Канада Франция, Арабистон вак БАА мамлакатларида тарқалган.

Охирги маълумотларга кўра, ҳозиргача дунёда 82 минг киши ушбу вирусга гирифтор бўлган. Улардан 32 минг нафари даволаниб, 2800 нафари эса ҳалок бўлишди.

Ёрлиқ

Шарҳ